Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азиз биродарлар, келинг бугунги эшиттиришмиз орқали ҳозирги кунда кўплаб масиҳий биродарлар орасида долзарб масала бўлиб турган бир муҳим масала ҳақида суҳбатлашсак. Демак, мен бугунги мавзумизни “кечирим” деб номламоқчи эдим. Чин юракдан кечирим бериш учун нима қилиш керак? Ўйлайман-ки, аввалом бор биз хафа бўлганимизни тан олишимиз керак.
Олдин етқазилган ҳиссий шикастни эсламасак кечирим тўлиқ бўлмайди. Афсуски, кўп масиҳийлар хафа бўлганларини юракларида чукур яширишади ва шу билан Худо олиб ташашига йўл қўишмайди. Кечирим очиқчасига бўлиши шарт. Худодан ибодатингизда кечирим беришингиз керак бўлган одамларни эслатишини сўранг ва ибодат пайтида умуман унутиворган одамларни эсласангиз ҳайрон бўлманг. Кўпинча одамларнинг тўқсон беш фоизи ота-онасини эслайди. Иккинчиси кўпинча кечиримга муҳтож бўлган шахс — бу мен. Нимага?
Чунки биз ўз муаммоларимизда Худони айблолмаслигимиздан, ўзимизни айблашни бошлаймиз. Сизни қандайдир хафа қилган одамларнинг рўйхатини тузинг. Хоч ҳақида ўйланг. Агар Худонинг бизга берган кечиримини қабул қилиб тушунсак, биз ўзимиз ҳам кечирим беришимиз осон бўлади. Сизни хафа қилган одамнинг айбини хеч қачон унга эслатмасликка қарор қилинг. Бу сизнинг хочингиз. Аммо бу билан бирга сиз гуноҳ қилаверсин деганингиз эмас. Биз гуноҳга қарши туришимиз керак. Қачон кечирим беришга хоҳишим бўлади деб кутиб ўтирсам, унда мен ҳеч қачон кечирмайман.
Мен шайтон бераётган фикирларни қувиб, кечирим беришга қарор қилганимдан кейин ҳис-туйғуларим пайдо бўлади. Келинг азиз биродарлар, шу ўринда Эфесликларга мактубининг 4 боби 26 ва 27 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Ғазабланиб гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ғазабдан қайтинглар. Иблисга фурсат берманглар”. Чунки Худо кечирим беришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани берди! “Мен кечиришни хоҳлайман,” деб ҳам айтманг, қарор қилинг, қочманг. Баъзи пайтларда биз “кечирим бера олмаяпман,” деб айтишимиз мумкин, аммо билишимиз муҳим: ҳамма гап кечирим бера олалмаслигимизда эмас, балки кечирим беришни хоҳламаятганимиздадир.
Азиз радио тингловчи биродарлар, мен яна бир эслатмоқчи эдим, шунақа пайтда менда танлов бор: ёки мен кечириб озодликда, ёки кечирим бермай қуллигда қийналиб яшайман. Яна битта нарса: олдин айтганимиздек, кечирим биздан эмас, Худодандир, яъни Худо айтгани учун мен кечираман. Оғриқ кетганини ҳис қилмаганингизча ибодат қилинг. Сизни хафа қилган одамни тушунаман деб ҳаракат қилманг. Кечирим бу биров қилган ишини анализ қилиш эмас, балки бизнинг оғригимизга қарши бўлган даводир. Доимо эсингизда турсин: ижобий ҳислар келади. Муҳими, оғир юк каби бўлиб ўтган нарсалардан озод бўлишдир! Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com Хайр омон бўлинглар.