3:37

Каннибалларга Хушхабар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашганимиз учун Худовандга раҳмат айтамиз. Азиз биродарлар, келинг навбатдаги эшиттиришимизни бошлаймиз. Ҳаворий Маттия биринчилардан бўлиб одамхўрларга Худонинг севгисини олиб борган эди. Маттиянинг хизматини кўплар давом эттиришган ва ҳозирги давр хизматчилар ҳам мана шундай қабилаларда яшаётган одамларга Худонинг Хушхабарини етказишмоқда. Бундай муҳитда самарали хизмат қилиб келаётган хизматчилардан бири Дон Ричардсон услуби ҳақида бугун бир оз суҳбатлашсак.

Дон Ричардсон. Дон асли канадалик. Йигирма ёшида Инжил мактабида ўқиб юрган пайтида Янги Гвинеяда хизмат қилаётган етмиш ёшли Эбенезер Вайнени канибалларга хизмат қилишга чақириши унинг юрагида қизиқиш уйғотади. Орадан беш йил ўтиб, 1962 йил Дон оила қуриб чақалоғи билан Янги Гвинеяга хизматга жўнаб кетади. Аввалига Дон у ерда хизмат қилаётган хизматчилар билан бирга хизмат қилиб юрди, токи унга аниқ бир қабила билан шуғулланишни топширмагунча. Вақт ўтиб Дон ва унинг оиласига одамхўрлиги, сотқинлиги билан ном қозонган Сави қабиласига хизмат қилишни топширишади.

Доннинг ёзишича нафақат одамлари, балки у ернинг ўзи инсонни ваҳимага солар эди. “Лекин ҳеч қачон Худо мени мана шу хизматга чақирганига шубҳаланмаганман” — дейди. Дон бу қабила тилини ўрганиш учун ҳар куни саккиз соатдан ўн соатгача шуғулланишага тўғри келди. У тез орада тилни ўрганиб сави қабиласидаги одамлар билан танишишга ва энг муҳими, Худо билан ярашув, Исо Масиҳ ҳақида уларга тушунтира бошлади. Қизиқ томони шуки, улар учун Хушхабарнинг қаҳрамони Яҳудо эди. Исони эса ҳамма устидан кулиб юрадиган оддий одам сифатида кўришган. Дон учун уларнинг дунё қараши, яшаш тарзи ўтиб бўлмас тўсиқдай бўлиб кўринар эди.

Уни ташвишга солган вазият қабила одамларининг уришқоқ табиати бўлиб ҳар қанча уринишларга қарамасдан, қон тўкишнинг олдини олишни имконияти йўқ эди. Чунки у ерда учта қабила ёнма-ён яшар ва бир-бирининг қонини тўкиш улар учун оддий ҳолат бўлиб қолган эди. Дон бундай қонунсизликни кўриб туриб уни ўзгартира олмаганидан, ўзини айблаб, бу қабилаларни ўз ҳолига қўйиб, у ердан кетишга қарор қилди. Бундай қарордан хабар топган Дон ва унинг оиласига ўрганиб қолган сави одамлари келиб, ундан кетмаслигини илтимос қилиб, эртасига бўладиган уч қабиланинг ярашув маросими ўтказиши ҳақида айтишади.

Вазиятнинг бундай ўзгаришини кутмаган Дон эртанги кунни интизорлик билан кутар эди. Тез орада қабилаларнинг ажойиб ярашуви маросими ўтказилди. Бу маросимда қабилалар бир жойга йиғилиб, ҳар бир жанг қилувчи қабила аьзолари ўз фарзандини бошқа қабила аьзосига бериши керак, бир-бири билан алмашган фарзанд қанча кўп яшаса, тинчлик шунча кўп сақланган. Азиз биродарлар, ушбу ҳаётий ҳикоямизни келгуси эшиттиришимизда давом эттирамиз. Ҳозир эса сиз азизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Келаси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top