3:43

Худо Каломининг муҳимлиги

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна тўлқинларимиз орқали соғ-саломат учрашишга имкон бергани учун Отамиз Худовандга беадад шукроналар бўлсин. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, нима учун Худованднинг Каломини ўқиб ўрганиш муҳим? Каломни шунчаки ўқиб чиқишнинг ўзи етарли эмасми? Менимча, ушбу савол кўпчиликни қизиқтириши билан бирга, кўпчилигимиз ушбу саволга етарлича жавоб ҳам билсак керак.

Келинг азиз биродарлар, эшитиришимизнинг бошида мен сизларга бир бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бера қолай, балки ушбу воқеадан сўнг кўпчилигимиз юқоридаги саволларга жавоб олсак ажаб эмас. Бир куни битта акамизнинг олдига бир биродар келиб: “Бу Инжил ўқиш усули ўзи нимага керак?” — деб сўраб қолибди. Чунки бу акамиз Инжилни тўғри ўқиш усули ҳақида бошқаларга ўргатар эди. У бунга ҳеч нарса деб жавоб бермаган. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг, ўша одам яна ўша акамизнинг олдига келиб: “Ака, менга битта имонли одам компьютерлар шайтондан деб айтди ва Инжилдан битта жойни кўрсатди”, — дебди.

“Сиз бунга нима деб жавоб берасиз?” — дебди. Акамиз қараб туриб: “Билмайман”, — деб қисқагина жавоб қайтарибди. “Ахир битта маслаҳат беринг, илтимос”, — деб ҳоли жонига қўймагач, акамиз унга қараб: “Кўрдингизми, Инжил ўқиш усулини ўрганиш қанча муҳим”, — дебди. Мен айтмоқчиманки, биз Инжилдан оятларни юлиб олиб ҳар хил нарса айтишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Инжил ўқиш усули жуда муҳим. Муқаддас Китоб – бу бизнинг ҳаётимизнинг бошқарувчиси. Худо Каломи

Худо томонидан бизга берилган абадий ва ўзгармас ҳақиқат ўлчовларига эгадир.

Забур китобининг 118 боби 89 ва 91оятларида шундай ёзилган жой бор: “Эй Худованд, Сенинг Каломинг абадийдир, У фазода маҳкам ўрнатилгандир.

Садоқатинг наслдан-наслга ўтади, Сен ерни мустаҳкам қилиб яратгансан. Қароринг ила бугунгача ҳаммаси мавжуд, Сенинг қулларингдир борлиқ мавжудод”.

Муқаддас Китоб – бошқа ҳамма нарсалар учун ўлчов бўлиб ҳисобланувчи, мавжуд ҳақиқатдир. У бизга нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканини очиб беради.

Бизнинг фикрларимиз бу дунёнинг таъсири остида бузилган. Биз тўғри фикрлай олмаймиз. Худонинг Каломи орқалигина биз тўғри фикрлашимиз мумкин.

Мисол учун: битта она кучук бор экан. У итнинг оёғи синиб қолибди ва У уч оёқлаб юрадиган бўлибди. У итнинг болаларида тўрттала оёқ ҳам бор экан, аммо улар учта оёқ билан юрадиган бўлибди. Нима учун? Агар биз дунёга қараб яшайдиган бўлсак, худди тўртта оёғимиз бўла туриб, учтада юрганга ўхшаймиз. Албатта Худованднинг Каломи бизнинг ҳаётимизда “йўл кўрсатувчи” ҳисобланади. Муқаддас китоб бизга ҳаётдаги умумий йўлланмаларни ва худди шунингдек кундалик ҳаётда қандай яшаш кераклиги тўғрисидаги аниқ кўрсатмаларни ҳам беради. Бизларни овунтиради, бизга таълим беради ва бизни илҳомлантиради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга албатта мактубларингизни юборинг. Ҳозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top