Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар учун яна “Дилкаш” радиоси ўзининг эшиттиришларини бошлайди. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, кўпинча болаларга Худованд ҳақида гапириш унчалик ҳам муҳим эмасдек кўринади. Аслида эса болалар ёшлигидан Хушхабар эшитиб, Худованднинг йўлидан юриб катта бўлишса, ҳар бир ота-она учун, қолаверса биринчи ўринда Худованд учун катта хурсандчилик келтиради. Бугунги мавзумиз фақат болалар учун бағишланади. Марҳамат тингланг. Баъзи инсонлар кўп худоларга сиғинадилар.
Лекин Муқаддас китобда эса битта ҳақиқий ва тирик Худо борлиги ҳақида айтилган. Азиз болажонлар, Муқаддас китобда айтилганидек, Худованд ягонадир, шу билан бирга У учта шахсда мавжуддир. Албатта биз инсонлар буни тушуниб етишимиз анча мушкул. Муқаддас китоб Худо Ота, Худо Ўғил, Худо Муқаддас Руҳ ҳақида бизларга ўргатади. Айнан мана шулар Худованднинг учта шахсидир.Ота Худо осмонда яшайди, лекин У ҳамма ерда мавжуддир.У муқаддас ва бегуноҳдир. Худованд барча Ўзи яратганларининг устидан ҳукмронлик қилади. У дунёдаги барча нарсаларни бошқаради.
Чунки бутун дунё Унга тегишлидир. Худованд барчасини Хўжайинидир. Азиз болажонлар, Муқаддас китобнинг Забур китобида шундай ёзилган оят бор. Келинг биргаликда ушбу оятни ўқиб кўрамиз: “ Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар. Фалак Унинг яратганларини баён этар” Забур китоби 18 боби 2 ояти. Шу билан бирга Худованд дунёдаги ҳар бир инсонни жуда қаттиқ севади. Азиз болажонлар, Исо Масиҳ бу Ўғил Худодир. Раббимиз Исо Масиҳ бутун инсонларнинг шу жумладан мени ва сени ҳам гуноҳларимиз учун ўлди ва яна қайтадан тирилди.
Азиз болажонлар, агар ҳар бир инсон Исо Масиҳга ўз Нажоткорим деб ишонса, унинг гуноҳлари албатта кечирилади. Азизлар, Исо Масиҳ ўлиб яна қайта тирилганидан сўнг, осмонга кўтарилди. У осмонга тириклигича кўтарилди. Ҳозир эса У Ўз Отасининг олдида, У тирик. Исо Масиҳ осмонга кўтарилгач, ерга Муқаддас Руҳ — Худо келди. У одамлар гуноҳкор эканлигини билиб олишларида ёрдам беради. Сўнгра У Исо Масиҳга имон келтирганларнинг қалбларига жойлашади. Бундан ташқари Муқаддас Руҳ бизларга Худованднинг Каломи Муқаддас китобни тушуниб олишимизга ҳам ёрдам беради.
Ота Худо, Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ Худо, буларнинг бари Муқаддас Уч бирликдир. Учта шахс битта Худо. Улар бир бутун бўлиб, Ўзаро иттифоқликка эгадир. Азиз болажонлар, агар сен ҳам Худованд билан бирга гуноҳсиз ҳаёт кечиришни истасанг, унда албатта ўзинг билганингча ибодат қилиб, Ундан барча гуноҳларинг учун кечирим сўраб, Исо Масиҳни Нажоткорим деб ўз юрагинга қабул қил, Худованд албатта сени эшитишга тайёрдир. Шунинг билан азиз болажонлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолиди. Интернет орқали бизнинг: www.najot.com сайтимизга кириб, кўплаб дўстлар орттиришинг мумкин. Бундан ташқари сайтимизда ажойиб фильмлар ва маълумотлар ҳам бор. Ҳозирча эса хайр, омон бўлинглар.