Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўқитувчи ўз касбида етукликка етишишда ва ўз роли ҳақидаги ҳар хил фикрларида ҳар хил фазалардан ўтади. Ўқитувчи ўз зеҳнини очиши ва ҳар хил босқичларда ўтиши бўйича тажрибали чўпонлар қуйидагича маслаҳат беради: Ўзимнинг ўқитувчилик сифатидаги мавқеимни кўрсатишим ва қўл остимдаги Худованднинг азиз қўйларини сидқидилдан боқишим зарур.
Шу йўнналишнинг биринчи даражасида асосий мақсад, бу қадриятларни инсонларнинг ҳаётига олиб келиш. Ўрганувчи учун қайғуриш — бу ҳозирги замон, ва албатта, Худованднинг биз устозларга қўяётган энг биринчи талабидир. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз орқали ўқитувчилар ҳақида гап кетаётганига асло ҳайрон бўлманг. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ҳар бир кичик уй гуруҳидаги чўпонлар ва бошқарувчилар ўзига яраша ўқитувчи ҳам бўлиши керак. Бизнинг ҳозирги шарт-шароитимизни ҳисобга олиб қараганимизда, кўпчилик кичик уй гуруҳидаги биродарларимизнинг руҳий билим олиши учун унчалик катта имконият йўқ.
Кимнингдир оилавий шароити йўл қўймаса, яна кимнидир ёшининг улғайиб қолганлиги сабабли, бошқаларни эса яна қандайдир сабабларга кўра руҳий билим олишга имкони бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун кичик уй гуруҳларидаги хизматчилар ўзларида бошқаларга ўргатиш инъомини ҳам ўзларида ривожлантириши керак. Азиз радио тингловчи биродарлар, ўргатувчининг фокуси бу мазмундир. Ҳар қайси ўқитувчи ҳам талабанинг, яъни ўз гуруҳидаги биродарларнинг қизиқмаслигига салбий қарамайди. Ҳурматли хизматчилар, Худованд ҳар биримизни ушбу хизматга қўйган экан, уни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилайлик.
Яъни нолимасдан, данкасалик қилмай, хурсандчилик ила қилинган хизмат Худованд томонидан янада баракали қилинади. Афсуски, ҳар доим ҳам шунинг гувоҳи бўлавермаймиз. Баъзида “иш қилиб бугунги йиғилишимизни тезроқ ўтқазиб олсам ва тезроқ уйимга бориб футбол томоша қилсам яхши бўларди” деган хизматчиларни ҳам учратиб қоламиз. Ўйлайманки, бундай хизматчининг гуруҳидаги биродарлар тез орада ўзлари учун меҳрибон чўпон излаб тарқалиб кетишади. Гапнинг лўндасини айтганимизда, кимдир ушбу хизмати учун оиласини боқишга маблағ ҳам олаётган бўлиши мумкин. Лекин хизматчи шунга яраша хизмат қиляптими? Албатта, ушбу саволга биз жавоб беришимиз керак эмас.
Ҳар бир кичик уй гуруҳидаги хизматчиларнинг ўзлари доимо ўзларига ушбу саволни бериб туришлари керак. Ахир мақсадимиз кўпроқ кичик уй жамоатларини ташкил қилиш ва кўпроқ шогирд тайёрлаш-ку! Демак, ушбу мақсад сари олға қадам ташлашимиз ва қачондир ушбу мақсадга эришишни ният қилиб олдинга қараб юришимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.