Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг, кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимиз яна эфирда. Бир куни Раббимиз Исо Масиҳнинг шогирдлари Галилея денгизидан ўтаётганда ўзлари билан қайиққа овқат олиб келишни эсдан чиқаришди. Шунда Раббимиз Исо Масиҳ уларнинг унутувчанликларини ўқитиш учун Ўзининг ажойиб усулларидан бирини ишлатади.
Раббимиз Исо Масиҳ уларни огоҳлантирди: “Эҳтиёт бўлинглар, фарзийлар билан Ҳироднинг хамиртурушидан сақланинглар”. Раббимиз Исо Масиҳнинг ушбу гаплари Марк Хушхабар китобининг 8 боби 15 оятида ёзилган. Шогирдлар, Исо Масиҳ нимани назарда тутганлигини тушунишмади ва улар ўзларича ҳар хил фикр юритишди. Чунки уларнинг хулосаси маъносини йўқотди, Раб Исо уларни тинчлантирди. Исо Масиҳ уларнинг эътиборини умумий маданиятнинг ва айниқса уларнинг устидан фарзийларнинг нотўғри таълимотига қаратади. Бу мисолда, гуруҳнинг биргаликда фикралашида ва суҳбатлашишида Ўқитувчи Устанининг таъсири янги тушунча олиб киради.
Азиз радио тингловчи биродарлар, агар ёдингизда бўлса, бошқа бир пайтда шогирдлар ким энг буюк бўлиши ҳақида бир-бири билан баҳслаша бошлашади. Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс пайдо бўлди. Исо эса уларга шундай жавоб берди: “Мажусийларнинг шоҳлари қўл остидагилари ўз халқи устидан ҳукмронлик қиладилар. Уларнинг ҳукмдорлари ўзларини халқ ҳомийларимиз, деб ҳисоблайдилар. Сизлар эса ундай қилманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини кичикдай тутсин. Ким йўлбошчи бўлса, хизматкордай бўлсин”. Луқо китобининг 22 боби 24 ва 26 оятлари.
Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдларининг суҳбатларини эшитиб, шу суҳбатни У ўргатиш учун ишлатаяпти. Агарда ким буюк бўлмоқчи бўлса, ҳамманинг хизматкори бўлиши лозим. Шу суҳбатлар шогирдларнинг ниятларини тиниқ қилиб очиб беряпти ва Исо дунёнинг шоҳлигини ва Осмон Шоҳлиги қудратининг фарқини ўқитиш учун Ўз шогирдларига турли мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Исо нима айтгани ёки қилгани, қандай Уни тушунишгани, ўзларини, атрофидаги жамиятни, ва шу ҳамма нарсалар уларнинг дунё қарашига таалуқлиги ҳақида шогирдлари ҳар доим суҳбатлашар эдилар.
Исо кичик ва бир-бирига яқин инсонларнинг гуруҳининг қадрини билган ва шунинг учун У битта эмас, ва йигирмата эмас, ўн иккита шогирд танлади. Бу аниқ кичик гуруҳ таълимот учун энг муҳим муҳитни яратади. Ва янада ҳаракат қилишдан олдин, тажрибаларимизни ифодалашда, дунё қарашимизни ўзгартиришда, биз яшайдиган асосий қарашларга тегади. Азиз биродарлар, бугунги хулоса шуки, кичик гуруҳларнинг муҳимлигини Раббимиз Исо Масиҳ барчамизга олдиндан кўрсата билган эди. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинглар.