3:43

Руҳий ғалаба 303

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, умуман олганда, жинлар ҳам худди иблис каби Худонинг режаларини ҳар турли усуллар билан барбод қилишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунгача улар одамлар орасида ўзларининг турли усуллари билан ўзларининг бузуқ режаларини амалга оширишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Бундай ҳаракатлар иблиснинг фаолиятини янада кенгайтиради.

Азизлар, ҳар биримиз эсласак керак, ёшлик чоғларимизда катталардан жин-ажиналар тўғрисидаги турли хил этларимизни жунжиктириб юборадиган воқеаларни эшитганмиз. Ушбу махлуқларни номини эшитган чоғимиздаёқ ҳар бир инсоннинг юрагида ўзгача ҳиссиёт пайдо бўлса керак. Сон-саноқсиз жинлар иблиснинг хизматкорларига айланадилар. Гўё иблис бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳозирдек кўриниши мумкин. Азизлар, жинлар инсонларда ўзларининг қандай салбий ишларини амалга ошириши мумкин? Биринчидан, жинлар инсонларни турли хил касалликларга дучор қилиши мумкин.

Бу ҳақида Муқаддас Каломдан Матто Хушхабар китобининг 9 боби 32 ҳамда 33 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари яна Луқо Хушхабар китобининг 13 боби 10 ва 16 оятларида ҳам шу ҳақида баён этилади. Азиз биродарлар, айнан шу Луқодан Хушхабар китобининг 13 боби 10 ва 16 оятларида “ёмон руҳ” туфайли қадди букилган аёл ҳақида гапирилади. 16-оятда айтилишича, бу аёлни “ўн саккиз йилдан бери шайтон боғлаб қўйган” эди. Баъзан руҳий ёки жисмоний касаллик билан жин фаолияти ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлади. Бироқ бу нарсани ҳар доим ҳам аниқлаб бўлмайди.

Шунинг учун жисмоний ёки руҳий касалликни ёвуз руҳларга боғламоқчи бўлган киши жуда эҳтиёткор бўлиши шарт. Азиз радио тингловчи биродарлар, яна бир бор эслатиб ўтаман: Худо йўл берган тақдирдагина иблис турли хил оғриқ-касалликларга одамларни дучор қилиши мумкин. Буни биз Аюб китобининг1 боби 12 оятидан ва 2 боби 6 ва 2 оятларидан, бундан ташқари эса Коринфликларга мактубининг 12 боби 7 ва 10 оятларидан яхши биламиз. Иккинчидан, жинлар одамларнинг онгига таъсир ўтказа оладилар. Агар ёдингизда бўлса, барчаси бошида шундай бошланган эди.

Иблис бошда ёлғон ишлатди, ҳақиқатни нотўғри тушунтирган ҳолда, Момо Ҳавонинг Худо ҳақидаги фикрларини ўзгартирди ва уни гуноҳ қилишга ундади. Иблис ва унинг жинлари ҳозирги кунгача одамларнинг ақл кўзларини “кўр” қилиб, уларнинг онгига таъсир ўтказиб келмоқда. Буни биз, азизлар, 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 4 оятида ёзилган оятдан биламиз. Коринфликларга Мактубдан олинган ушбу парча шуни кўрсатадики, иблис инсоннинг ўйлаш ва фикрлаш қобилиятига ўз таъсир ўтказа олар экан. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумизга ҳам якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top