3:50

Худонинг сўзи 224

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турибмиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Янги Аҳд китобида ёзилишича, биз имонлилар Худонинг халқидирмиз. Албатта, кимки Раббимиз Исо Масиҳга тегишли экан, нафақат Худонинг халқимиз, қолаверса Худованд бизларни ҳар биримизни Ўзига фарзанд қилиб олган. Эски Аҳд китобида эса, Исроил Худонинг халқидир деб ёзилганини яхши биламиз. Раббимиз Исо Масиҳ ўзининг қимматбаҳо қони эвазига бизни сотиб олган.

Исроилликларни эса Худо Мисрдан олиб келиб, сотиб олган. Шунинг учун Исроилнинг тарихидан бизнинг ҳаётимиз учун айрим принциплар бор десак, асло муболаға бўлмайди. Масалан, Худо исроилликларга «бошқа халқлардан уйланманглар» деб кўп маротаба айтганлигини ҳам яхши биламиз. Бу ҳақида Ибтидо Китобининг 24 боби 3 оятида шундай деб ёзилган жойи бор: «Еру осмонни яратган Худованд ҳаққи сенга қасам ичираман: мен канъонийларнинг орасида яшасам-да, канъоний қизларидан ўғлимга хотин олма». Бундан ташқари яна Ибтидо Китобининг 28 боби1 оятида ҳам шундай ёзилган жойи мавжуд:

«Шунда Исхоқ Ёқубни чақириб, уни дуо қилди ва шундай васият қилди: Канъон қизларидан хотин олма». Азиз радио тингловчи биродарлар, нима учун ушбу оятлар Каломда ёзиб қўйилган? Чунки ана шу бошқа халқлар бошқа худоларга тегишли бўлган. Улар Исроилнинг тирик Худосига ишонмаган. Худди шу каби, кимдир Раббимиз Исо Масиҳга ишонмаса, демак, бошқа худога ишонади, ва шу одам билан турмуш қуриш мумкин эмас. Азиз биродарлар, Исо Масиҳга ишонган бошқа миллатдаги биродарлар бир-бирлари билан турмуш қурмасин, деб айтмоқчи эмасмиз. Бунинг бугунги воизлигимизга асло таалуқли жойи йўқ.

Нима деб ўйлайсиз азизлар, Исо Масиҳга тегишли бўлмаган инсонлар имонлилар билан турмуш қуриши Худонинг кўз ўнгида, бу оғир гуноҳми? Ушбу саволимизга ҳам Эски Аҳддаги битта бўлган воқеа орқали жавоб топишимиз мумкин. Айнан шу воқеа Саҳрода қитобида ёзилган. Мўабнинг шоҳи Болоҳ Исроилдан кўрқди. Шунинг учун Болоҳ Исроилга қарши лаънат ўқиши учун Баломни чақирди. Балом уч марта Исроилга лаънат ўқишга ҳарақат қилди, лекин Худо унга рухсат бермади. Албатта, бу жойда Болоҳ хоҳлаган натижага эришолмаган. Шунинг учун Балом Болоҳга маслаҳат бериб, Мўабнинг чиройли ва ёқимли қизларини Исроилга юборди. Кўп исроиллик эркаклар ва йигитлар шу қизлар билан гуноҳ қилган. Худонинг амрига кулоқ солмаган. Худонинг бундан қаттиқ жаҳли чиқди ва ўша кунда Худо 24 000 исроилликларни ўлдирди. Худо бизни севади ва гуноҳимиз учун бизнинг ўрнимизга ўзининг Ўғлини берди. Ким Худони ростдан севса, шунга ўхшаш гуноҳни атайлаб қилмайди. Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз. Азизлар, бизга мактуб йўлланг, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча эса хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top