3:29

Худонинг сўзи 225

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, қачонки Худованднинг нури қалбимизга кирганда, барча содир этган гуноҳларимиз учун қийналамиз. Ана шу содир этган гуноҳларимиз қанчалик ифлос эканлигини тушунганимиздан сўнг, Худовандга ёлвориб ибодат қилиб кечиришини илтимос қиламиз. Лекин кечирим олганимиздан кейин ҳам гуноҳ баданимизда амал қилаётганига гувоҳ бўламиз.

Ана шу гуноҳ ҳали ҳам ичимизда яшаётгани эса бизни яна қийнашни бошлайди. Азиз биродарлар, баъзи имонли дўстларимизга уларнинг баданларининг ўзи гуноҳкор эканлиги кеч етиб боради. Азизлар, муаммо гуноҳ қилиб қўяётганимизда эмас, муаммо бизнинг ўзимизда, инсониятнинг бутун табиати гуноҳкордир. Шунинг учун ҳам гуноҳга мойиллик инсониятнинг ич-ичига сингиб кетган. Мен Худодан кечирим сўрайман ва кечирим оламан ҳам, лекин кейин яна гуноҳ қилавераман. Худонинг инояти ва кечиримига эгаман. Лекин бу ҳали менга етарли эмас. Энг муҳими, мен энди гуноҳнинг кучидан озод бўлишим керак.

Мен қилган барча гуноҳларим учун Худодан кечирим олишга муҳтожман. Азизлар, Худованднинг даволаш йўли қандай экан? Шуни яхши билиб олишимиз керак. Римликларга мактубининг биринчи саккизта бобида нажотнинг икки томони тўлиқ ёритилган. Биринчидан, Худо бизларнинг гуноҳларимизни кечириши; иккинчидан, гуноҳ ҳокимлигидан озод бўлиш йўлидир. Мактубнинг биринчи бешта боби инсонларнинг гуноҳга, ҳар хил жуда кўп гуноҳларга ботганлиги, Масиҳ воситасида эса, гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида ёзилган. Олтинчи бобдан бошлаб, бизларнинг Масиҳ билан бирга хочга михланганлигимиз ҳақида сўз кетади.

Мактубнинг биринчи қисмида Раббимиз Исо Масиҳнинг Қони бизнинг гуноҳларимизни кечирилиши учун тўкканлиги ҳақида ёзилган. Мактубнинг иккинчи қисми эса, Худо амалга оширган Раббимизнинг хочи орқали амалга оширган иши ҳақида, яъни бизларнинг Раббимиз билан Унинг ўлимида, кўмилишида ва яна қайта тирилишида бирлашганимиз ҳақидадир. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз биламизки, Раббимиз Исо Масиҳнинг Қони биз қилган ёмон ишларни, Хоч эса бизнинг ёмон табиатимизни бартараф қилиш учун берилган. Азиз мухлислар, Худонинг кўз ўнгида бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун Раббимиз Исо Масиҳнинг азиз Қони жуда муҳим роль ўйнайди.

Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятидан бизга маълумки, “ҳамма гуноҳ қилган”, шунинг учун ҳам барча инсоният Худонинг кечиримига муҳтождир. Худованд барча гуноҳкорларга бутунлай кечирим беришга тайёрдир. Кечирим олганлар эса энди Худованднинг инояти соясида ҳаёт кечирадилар. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: www.najot.com Азизлар, ушбу сайтимиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top