3:44

Худонинг сўзи 227

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Ибтидо китобининг биринчи бобида илгари замонда Худованддан бошқа ҳеч нарса бўлмаганлиги ҳақида айтилган. Охирги бобида эса иккита буюк одамнинг ўлими ҳақида айтилган. Улар ер юзидан ғойиб бўлдилар ва фақат биргина Худовандга маълум бўлган сирли шоҳликка кирдилар. Биринчи бобда биз ҳаётнинг бошланиши ҳамда одамнинг яратилиши ҳақида ҳикоя қиладиган коинот тарихини ўқишимиз мумкин.

Ибтидонинг охирги бобида эса янги ҳаёт сари бўлган кураш, синов ҳамда тайёргарликнинг натижаси тасвирланган. Биринчи бобида Худованд икки инсонни яратгани ҳамда уларни тарбиялашга киришгани ҳақида ҳикоя қилинади. Охирги бобида эса бу икки буюк одамни тарбия қилиш орқали Худованд Ўз мақсадига эришди ва уларни Ўзининг Шоҳлигига олди. Шу билан бу китоб ўз ниҳоясига етди. Бу китобда Худованд қандай қилиб Ўзининг одамларини тарбиялаб, уларни олиб юриши ва Унга итоат қилганлар, Худованд ҳамма нарсани яхшиликка айлантиришини, англаб етишлари батафсил баён этилган.

Ушбу янги ижод ҳақида шундай айтилган: “Худо бутун яратганларига қараб, ҳаммасининг жуда яхши эканини кўрди” — деб ёзади Ибтидо китобининг 1 боби 31 оятида. Азиз биродарлар, агарда Ёқуб қўлидаги ҳассаси билан Ҳоронга қочиб кетаётган пайтда, унга вақт ўтиб уни шоҳларга хос дафн этишларини айтганларида, у бунга ишонармиди? Юсуф отасининг устига йиқилиб, йиғлаганича унинг юз-кўзидан ўпди. Юсуф отасини яқинда бўладиган узоқ сафарга тайёрлаш учун табибларга уни мумиёлашни буюрди. Мумиёлаш қирқ кун давом этди. Мисрликлар эса етмиш кун Ёқубга йиғи қилдилар.

Юсуф отасини дафн этиш учун фиръавндан Ҳоронга бориб келишга рухсат сўради. Фиръавннинг барча хизматкорлари ҳамда Миср мамлакатининг барча оқсоқоллари Юсуфнинг отасини охирги манзилга кузатишни ўзларининг шарафли бурчи деб ҳисоблардилар. Мисрликлар Ёқуб вафот этганини ва у Ҳоронда дафн этилишини билиб қолганларида мотам кийимларини кийиб олдилар. Ҳамма катта қайғуда эди, чунки одамлар Юсуф билан Исроилни юқори қадрлардилар. Ёқубни кузатмоқчи бўлганларнинг сони ошиб кетди. Фиръавн Юсуфга аравалар ва соқчилар берди. Шундан сўнг Ёқубнинг, ёш болалардан ташқари, бутун хонадони йўлга отланди.

Катта салобат билан етиб келаётган таъзия маросими мақсад сари яқинлашаётган эди. Юсуф ва унинг акалари қайтадан ўзларининг қадрдон ватанини, Лубнон тоғларини ҳамда Эфраим билан Манашега ваъда қилиб берилган ажойиб Мўриё ерини кўрдилар. Ёқубни дафн этиб бўлгандан сўнг улар Байтлаҳмдаги Роҳиланинг қабрини зиёрат этдилар. Шундан сўнг бу жойлар билан хайрлашдилар. Шундай қилиб Ёқуб ўз ватанига қайтиб келди ва у бошқа ҳеч қачон энди ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрмасди. Азизлар, шу ерда эшиттиришимизга якун ясаб, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top