3:47

Болаларнинг ўсишига ёрдам 296

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз радио тингловчи болажонлар, бугунги эшиттиришимиз орқали қандай қилиб Худодан кечирим олиш мумкинлиги ҳақида сизлар билан суҳбатлашмоқчи эдим. Ўйлайманки, ушбу мавзумиз кўпчилигимизга қизиқарли бўлса керак. Келинг азиз болажонлар, эшиттиришимиз аввалида Муқаддас китобдан бир оятни келтириб ўтсам. Ушбу оят мавзумизни янада кенгроқ очиб беришига ишонаман.

“Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган”. Римликларга мактубининг 5 боби 12 ояти. Албатта, ҳар бир инсон Раббимиз Исо Масиҳ унинг гуноҳлари учун хочда ҳалок бўлганини яхши билса керак. Шу жумладан. азиз болажонлар, Раббимиз Исо Масиҳ сенинг гунохларинг учун ҳам хочдаги ўлимга борди ва Ўз жонини қурбон қилди. Шунинг учун ҳар бир бола ва ёши катта инсон қандай қилиб Исо Масиҳдан кечирим олишни билишни истаса керак. Азизлар, Муқаддас Китобда шундай дейилган: Худовандга олиб борадиган ягона йўл — Исо.

Азиз болажонлар, Муқаддас Китобда яна бир ажойиб оят ёзиб қўйилган: “Мен Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига бора олмайди”. Юҳанно мактубининг 14 боби 6 ояти. Азиз болажон, Раббимиз Исо Масиҳ сенинг ҳам Нажоткоринг бўлишни истайди. Чунки У айнан сени жуда севади ва сени У келажакда Ўз жаннатида кўришни истайди. Ҳеч бир инсон ўз гуноҳларидан ўзи қутила олмаганидек, сен ҳам ўз гуноҳларингдан асло қутила олмайсан.

Сен ўзингнинг яхши хулқинг билан, яъни яхши юриш-туришинг, ибодат қилишинг, камбағалларга пул эҳсон қилишинг, ва Худога ёқишга ҳаракат қилишинг -гуноҳларинг учун олишинг лозим бўлган жазодан асло қутқармайди. Худованд Муқаддас Каломи орқали қутқарилиш учун фақатгина битта ягона йўл борлигини ва бу йўл Раббимиз Исо Масиҳ орқали эканлигини айтади. Муқаддас Китобда айтилган-ки: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин… ва нажот топасан”. Ҳаворийлар мактуби 16 боби 31 ояти. Ишониш дегани бу тўлиқ Раббимиз Исо Масиҳга ишониш деганидир.

Сени гуноҳларинг учун Худованд қабул қилишга рози бўлган ягона тўлов — Исонинг хочдаги ўлимидир. Худо “сен Раббимиз Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилсанг кечириласизлар” дейди. Сен гуноҳларинг учун тавба қилиб Худодан кечирим сўраш орқали барча гуноҳларингдан халос бўласан. Исо Масиҳга ишонган инсон ўлганидан кейин ҳам Худодан ажралмайди. Бундан ташқари энг муҳими, у инсон кечирим олган бўлса дўзахга бормайди ва абадий Худонинг ёнида бирга бўлади. Ҳурматли радио тингловчи болажонлар, Исо Масиҳ сендан барча гуноҳларинг учун тавба қилиб Ундан кечирим сўрашингни кутмоқда. Шунинг билан азизлар, бизнинг бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top