3:55

Болаларнинг ўсишига ёрдам 301

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз болажонлар, сиз билан келишганимиздек, Илёс пайғамбар ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Демак Илёс пайғамбар Исроилни бошқараётган ёвуз подшоҳни олдига Худованднинг гапларини етқазиш учун кириб келди. Илёс пайғамбар қўрқмасдан Худонинг айтганларини подшоҳга гапира бошлади. Подшоҳга: “Шу бугундан бошлаб қирғоқчилик бўлади. Ер ўзининг ҳеч қандай унумдорлигини бермайди. Бу гапларни мен Илёс орқали Худованд сенга билдирмоқчи,” — деб айтди.

Шунда подшоҳ ва унинг атрофидаги барча вазирлари: сен ким бўлибсан, ер юзига ёмғир ёғмай қолса, деб кулишди. Шу кундан бошлаб ер юзига самодан бир томчи ҳам ёмғир ёғмади. Далада экинлар ўсмагани сабабли бутун деҳқонларнинг экин- тикинлари қавжираб қуриб қолди. Одамларда нон тайёрлаши учун ун йўқ эди, чунки ерда қирғоқчилик сабабли бир дона ҳам буғдой ҳосили бўлмади. Ҳатто ҳайвонлар учун ҳам ем-хашак униб ўсмади. Лекин инсонларнинг барчаси булутсиз осмонга қараб ёмғир кутишар эди. Азиз болажонлар, Худованд айтганидек, ерга умуман ёмғир ёғмади. Шунинг учун ҳам ёмғир кутиб самога қараш самарасиз бўлди. Шунда шоҳ Илёс пайғамбарнинг айтган гаплари тўғрилигига ишонди.

У Илёсни жуда ёмон кўриб қолди. Шунинг учун ҳам ўз аскарларига Илёсни қидириб топишни буюрди. Илёс бу гаплардан хабардор бўлиб жуда қўрқиб кетди. Азизлар, биласизми, қирғоқчилик сабабли ҳатто Илёснинг ўзида ҳам егулик қолмаган эди. Шунда Худованд Илёсга гапириб қочишни ва Ўзи кўрсатган жойга яширинишни айтди. Илёс ўзида ҳеч қандай егулик овқат йўқлигини Худовандга айтганида, Худованд: “Сен бор, Мен қарғаларга сени боқишни буюрдим”, — деб айтди. Қаранг азиз болалар, ҳатто осмонда парвоз қилиб юрган қушлар ҳам Худовандга бўйсунади. Чунки Худованд жуда буюк ва қудратлидир. Илёс Худованд айтган жойга бориб, сув ичиб яшириниб ўтирган эди.

Лекин унинг қорни жуда оч қолди. Шунда у ўйлади: қарғалар мени қандай қилиб боқиши мумкин? — деб. Бир оздан кейин у самода бир гала қарғаларнинг учиб келаётганини кўрди. Ҳар бир қарғанинг тумшуғида нимадир бор эди. Қарғалар Илёс яшириниб ўтирган жойга яқинроқ учиб келиб қўнишди. Улар ўзларининг оғзидаги бор нарсаларни шу жойга ташлашди. Илёс бориб қараса, ерда нон билан гўшт бўлаклари ётар эди. Илёс тўйгунича еди ҳатто озиқ-овқатлар ортиб ҳам қолди. Эндиликда Илёс ўтирган жойдаги сув ҳам қуриб қолди. Шунда Худованд Илёсни бир бева аёлнинг уйига боришини айтди. Илёс шу ерда ёмғир ёғиб ер юзида яна ўсимликлар униб чиққунга қадар яшириниб қолди.

Худованд эса бева аёл ва унинг оиласи, бола-чақалари ҳақида ҳам ғамхўрлик қилди. Азиз болажонлар, Худовандга қулоқ солиш, Унга бўйсуниш жуда муҳимдир. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ўзингиздаги саволларни ва таклифларингизни ушбу почтамизга ёзиб юборишингиз мумкин. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top