Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна ҳаво мавжлари орқали бўлсада учраша олаётганимиз учун минатдормиз. Азизлар, бугун ҳам кичик уй гуруҳи жамоатлари мавзусида суҳбатлашамиз. Кичик гуруҳ аслида ўзи нима? Аввалги дастурларимиз орқали ҳам кўп бор бу ҳақида гапирган эдик. Азиз биродарлар, агар оддий кичик уй гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, бу суҳбат гуруҳидир деб айтишимиз мумкин. Таъриф бўйича бу режалаштирилган етакчилик билан, учта ёки кўпроқ одамлар ўртасида белгиланган мавзу бўйича ўтказиладиган суҳбат. Умуман қилиб айтганда, сифатли ўрганиш учун яхши сон ва яхши гуруҳнинг динамикаси учун бу олтитадан саккизтагача инсон сонидир.
Шу билан бирга азизлар, катта сон бўлиши мумкин, аммо бу ҳар бир инсондан талаб қилинадиган суҳбатга бағишланишини қийинроқ қилади. Кичик уй гуруҳлари ҳар томонлама қулай, деб айтсак бўлади. Масалан, гурух аъзоларининг оддий айланма шаклида ўтириши муҳим. Бу ҳар бир инсонга тўғридан-тўғри одамга гапиришга ижозат беради. Қатор бўлиб ўтириш фақатгина етакчига ва бошқа одамларнинг орқага қараб гапиришни талаб этади. Азиз радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳларининг яна бир қанча авзаллик томонлари бор? Масалан, бу ҳар бир инсоннинг иштирогини талаб қилади, бунинг эса самараси тезда кўзга кўринади. Бундан ташқари кичик гуруҳларда биродарларнинг бағишланиши ҳам тезда намоён бўлади.
Бу орқали ҳис-туйғулар, тушунчалар ва муҳтожликлар билан орқали бўлишишда инсонлараро муносабатлар ривожланади. Бу янги фикрлар ва қатъий ишончлар билан бўлишиш орқали содир бўлади. Фаол иштирок орқали етакчиликни ва қобилиятларни ривожлантиради. Бу иштирокчиларга ўзларининг ҳулосаларини чиқаришда ва шахсий ишончлар содир бўлишга ёрдам беради. Бу реал ҳаёт муаммолари ҳақида очиқлик талаб қилади ва гуруҳда бошқалар ҳақида қайғуришда шахсий иштирок этишга фурсат беради. Азизлар, кичик уй гуруҳларининг яна бир муҳим жихат: шахсий муҳтожликлар кичик гуруҳ орқали қониқтирилади. Кичик гуруҳдаги меҳмондўст муҳит айтилган ва айтилмаган муҳтожликларга ёрдам беради, айримлар ҳиллари фақат шу йўл билан қониқтирилади.
Қуйидаги муҳтожликлар шу ерга киради: Каломни тушунишда ва Худо билан бўлган муносабати ҳақида ўзининг тушунчаси ҳақида эркин гапириш. Каломни шахсий ўрганиши бўйича ўз-ўзини тарбия қилиш. Каломни шахсий ҳаётимизда ишлатишда жавобгарлик. Калом уларнинг ҳаётларида амалий ишлаётганлиги ҳақида бошқалардан ўрганиш. Бошқалар уларнинг шахсий ҳаётлари учун қайғуришлигига ижозат бериш. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларининг ривожланиши учун ҳар биримиз тинимсиз ибодат қилайлик ва Отамиз Худованд албатта юртимиздаги юзлаб кичик уй гуруҳларини марҳаматлаб, янада кўпайиши учун имкон беради. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ўз мактубларингизни ушбу манзилга ёзиб юборинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинглар.