3:40

Уй гуруҳлари 150

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз биродарлар, келинг яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирсак. Купинча, шахсан мен турли кичик уй гуруҳларига бориб тураман. Ўзимнинг ташрифларим давомида ҳар хил гуруҳларда турли вазиятларни кузатишимга туғри келади. Айтмоқчиманки, қайсидир гуруҳнинг аъзолари актив иштирокчилар бўлса, яна бошқа гуруҳдаги биродарларимиз фақатгина етакчининг гапиришини кутиб тургандек бўлади.

Ўз тилимиз билан айтадиган бўлсак, айрим кичик уй гуруҳлари жонли эмасдек кўринади. Азизлар, нима деб ўйлайсиз, бунинг олдини олиш мумкинми? Бундай вазиятдан қандай қилиб қутилиш мумкин? Ўтган галдаги эшиттиришларимизда таъкидлаганимиздек, етакчиларнинг асосий вазифаларидан бири, гуруҳларни бошқаришда саволлар орқали бошқа биродарларни иштирокини таъминлашдир. Суҳбат давомида ўртага саволлар ташлаш, бу гуруҳ етакчиси суҳбатни етаклаши учун асосий воситадир.

Парчани ўрганишда ва шу саволларни сўрашда олдиндан тайёргарлик қилиш бу фойдалидир, шунингдек суҳбатни олиб бориш учун жуда муҳимдир ва гуруҳ етакчисига ишонч беради. Азиз радио тингловчи биродарлар, умуман қилиб айтганда, саволларнинг иккита асосий категорияси мавжуд: биринчидан, у ерда олдиндан тайёрлаш керак бўлмаган саволлар мавжуд, сабабки, улар мавзуга тааллуқли эмас бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар парчани ўрганиш давомида ўз-ўзидан пайдо бўлади. Масалан: “Бошқалар шу ҳақида нима деб, ўйлайди?” Шундай саволлар келажакдаги суҳбатни яратишда жуда фойдалидир ва сизнинг тайёрлаган саволларингизни қадрини янада кўтаради.

Иккинчидан, гуруҳ етакчиси саволларни олдиндан тайёрлайди, деб айтиб ўтдик. Асосий сўралган саволлар албатта мавзунинг мазмунига тегишли бўлади. Бу саволлар тайёргарлик қилинишда ва хоҳишда катта диққат талаб қилади, шунинг учун парчани бошқаришда асосий урғу берувчиси бўлинг. Азиз биродарлар, нима учун биз саволларга кўпроқ эътибор беришимиз керак? Чунки гуруҳдаги жим ўтирадиган тингловчи ҳам оддий саволларга жавоб бера олади. Шунинг учун суҳбатингиз давомида оддий саволларни ҳам ўртага ташлаб туриш ёдингиздан чиқмасин. Қачонки гуруҳ аъзолари биргаликда суҳбат олиб боришса ва гапиришга ҳаракат қилса, шундагина кичик уй гуруҳларидаги учрашувлар жонли бўлади.

Шу билан бирга руҳий ўсишни ҳам кузатишингиз мумкин. Бундан ташқари суҳбат инсонларни бир-бири билан янада яқинроқ бўлишини таъминлайди. Бу масиҳийлик учун жуда муҳим омил деб биламан. Қачонки кичик уй гуруҳларида биродарларнинг орасида жуда яқин дўстона муносабат бўлса, учурашувларимиз ҳам баҳс мунозарага бой бўлади. Ҳурматли етакчилар, доимо гуруҳингиздаги ҳар бир аъзо учун ибодатда бўлинг. Азиз биродарлар, шу ерда бугунги мавзумизга якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Ушбу сайтимизга кириб, ўзингиз учун ва гуруҳингиз учун фойдали бўлган кўплаб маълумотларни топишингиз мумкин. Ҳозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top