3:33

Уй гуруҳлари 151

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусига бағишланган эшиттиришимиз яна эфирда. Марҳамат тингланг. Ҳар бир кичик уй гуруҳини бошқарувчиси доимо ҳар бир йиғилишга ўзига яраша яхши тайёргарлик кўриши керак. Шундагина йиғилишлар кўнгилдагидек ўтади деб, сиз азиз биродарларни ишонтира оламиз.Тайёргарлик кўришнинг биринчи ва энг муҳим қадами бу ибодатдир.

Худодан гуруҳингиздаги иштирокчиларнинг ўрганишларида ва тушунишларида тиришқоқ бўлишлари учун уларга далда бериб, уларнинг қалбларида ишлашни сўранг. Улар ўрганиётган Муқаддас Калом парчаларидан муҳим ҳақиқатларни уларга ўргатишни Муқаддас Руҳдан сўранг. Гуруҳ аъзолари тенг қатнаша олишлиги учун уларнинг соғлиғи учун, оиласи учун қолаверса юракларида тинчлик бўлиши учун доимо ибодат қилинг. Худодан уларнинг ўзлари ҳам уйларида шу парчаларни ўқиб ўрганишга ҳаракат қилсинлар.

Албатта бунда Худованднинг Ўзи уларга мададкор бўлади. Азиз радио тингловчи биродарлар, Каломни ўқиганимизда уни шундайлигича тушуниб ўқишдан ташқари, Худо ҳаётимизга нималарни олишимизни ва ҳаётимизда нималарни қўллашимизни истаяпти, шу нарсалар ҳам жуда муҳим. Азизлар, доимо ўрганганларимизни ҳаётимизда қўллашга ўрганайлик. Шундагина ўқиб ўрганганларимизнинг натижаси кўзга кўрина бошлайди. Албатта Муқаддас Руҳдан бу амалий машқларни ҳаётимизга қўллай олишимизда ёрдам беришини сўрашимиз керак. Ҳурматли етакчилар, ҳар бир гуруҳ аъзолари йиғилишга келганида, улар ўзларининг ҳаётларида нималар содир бўлди ва қандай ўзгаришлар бўляпти, шулар ҳақида бўлишиши мумкин.

Сизнинг гуруҳингиз аъзолари учун қилган ибодатларингизнинг муҳимлиги аҳамиятсиз бўлмайди. Гуруҳингиздаги биродарларнинг ҳар бири учун ибодат қилинг. Шу қаторда ўзингиз учун ҳам ибодат қилинг. Отамиздан йиғилиш ҳақида ҳақиқий қизиқиш беришини ва иштирокчиларнинг ҳаётий тажрибаларига ўрганилган ҳақиқатларни боғлаши ҳақида асл қизиқиш уйғотишини сўранг. Агарда сизда иштирокчилар ҳаётида қандай қилиб хақиқатлар таъсир қилгани ҳақида қизиқиш бўлмаса, унда сизнинг саволларингиз қалбга етувчи эмас, кўпроқ юзаки бўлиб қолиш эҳтимоли бор.

Ва агарда сиз мавзуни тўлиқлича бердим деб, ўйласангиз, аммо иштирокчиларнинг зийраклиги ўзингизнинг ўрганишингизга қадрли бўлмаса, бу аслида сиз тушуниш учун етарлича тингламаганингизни билдиради. Худо сизга ҳар бир иштирокчига нисбатан чуқур севги ва ҳақиқий қизиқиш бериши учун ибодат қилинг. Шу нарса ёдингизда бўлсин: ҳақиқий тайёргарлик албатта ўз ҳосилини беради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам охирлаб қолди. Азизлар, бугунги мавзумиз якунида сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир карра эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Шунинг билан азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашиб, барчангизга соғлик-саломатлик тилаб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top