Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли уй гуруҳининг хизматчилари, ўтган эшиттиришларимизда айтиб ўтганимиздек, яна таъкидлаймиз: йиғилишларингиз учун ибодат қилинг. Йиғилишларнинг вақти бекор кетмаслиги учун ва суҳбатлар мазмунли ва тақдирлашга арзийдиган бўлиши учун ибодат қилинг. Иштирокчиларнинг қалбларида жавоб излайдиган, уларни ёндираётган саволлар бўлиши учун Худодан сўранг.
Иштирокчиларингизда асл очиқликлар бўлиши учун ва улар ўзларининг ҳиссаларини суҳбатга қўшиши учун ва бошқаларга фойдали бўлиши учун Худодан сўранг. Сиз суҳбатни бошқараётганингизда ва айниқса ҳар турдаги қийинчиликлар билан тўқнашаётганингизда сизга донолик бериши учун доимо ибодатда бўлинг. Йиғилиш вақтидаги ўзингизнинг биринчи ўринда турадиган нарсаларингизни режалаштира олишингиз ва берилган вақтни зўр ишлата олишингиз қанчалик қадрлидир!
Йиғилиш жадвали ҳудди бебаҳо йўлланма каби суҳбатлар келиб кетиши пайтида ҳар бир иштирокчини тўғри йўлдан бора олишига ёрдам беради. Сиз йиғилиш вақтини қанчалик яхши режалаштира олсангиз, шунчалик сиз “ўз жойида” тез мосланадиган бўлаоласиз. Ҳар бир йиғилиш учун сиз оддий бир жадвал яратинг, чунки “сизнинг мўлжалингиз пуч бўлса, сиз кўпинча шунга эришасиз”. Жадвал ҳар куни кўриб чиқилиши мумкин ва агарда сиз дам олиш кунларда йиғилишлар ташкил қилаётган бўлсангиз ва ҳафта давомида шунга қараб мослашишингиз мумкин.
Йиғилиш, яъни учрашув вақтингиз қанча ишлатилган бўлиши мумкинлигини аҳамиятга олинг. Эсингизда турсин, режалаштириш иштирокчиларнинг ҳаёти ва хизматидаги кўнгилдаги ҳулосалар ҳолатда бажарилган бўлиши лозим. Фаоллик кўнгилдаги хулосалар тарзда баҳоланиши лозим. Бу биз кўрмоқчи бўлган мақсадларимизга эришишга ёрдам берадими ёки бу шунчалик ҳар доим қилиб юрган ҳаракатларимиздан бирими? Сизнинг жадвалингиздаги ҳар бир нарса характерни, қобилиятни, шахсий муносабатни, мақсадларни, билимни ва тушунчаларни рағбатлантиришга кўмак берсин.
Методика мутахассиси сифатида сиз жадвалингиздаги ҳар бир қисмни баҳолаб ва изоҳлаб бериш бўйича устингизда шахсан ишланг ва қандай қилиб жадвалингизнинг ҳар бир қисми натижага ўз ҳиссасини қўшаётганни аниқланг. Сиз биронта нарсанинг кўпроқ ёки камроқ кераклигини кўраолишингиз мумкин…ёки сиз биронта нарсанинг умуман керакмаслигини кўраоласиз! Ишонаманки, сизнинг тўғри иш олиб бораётганингизни Худованд албатта марҳаматлайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим. www.najot.com Албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилиб, керакли ва қизиқарли мақолаларга эга бўласиз деб умид қиламиз. Хайр омон бўлинг, азиз тингловчи.