3:47

Руҳий ғалаба 313

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи мухлислар, иблис ва унинг жинларига қарши туриш ― бу имонли кишининг ўз ҳаётида гуноҳли ишлардан бош тортиши демакдир. Агар имонли киши ўз ҳаётини ёвуз кучларнинг ҳар қандай таъсиридан тозалашни истаса, у руҳга тўлиб юра олиши, муттасил дуо қилиши, Муқаддас Китобни ўқиб-ўрганиши, ҳис-туйғулари ва руҳиятидаги синиқликларни тузатиши ва бошқа одамлар билан соғлом, диёнатли муносабатлар ўрнатиши керак.

Чунки азиз биродарлар, кўп бора таъкидлаб айтганимиздек, иблис инсонлардаги нозик жойни топишга ва айнан шу нозик жойга ҳужум қилишга ўрганган. Ҳар қандай имонли биродар ўзининг камчиликларини яхши билса керак. Шундай экан азиз биродарлар, ҳар бир имонли киши ўзини тўлиқ камчиликлардан озод бўлиши учун янада Худовандга яқинлашиши жуда муҳим. Муқаддас Китобдаги бу мавзуларга боғлиқ бўлган жойлар ҳақидаги айрим оятларни келтириб ўтмоқчи эдим. Ўйлайманки, бу фойдадан холи бўлмас.

Забур китобининг 131 боби 12 ояти, иккинчи Коринфликларга мактубининг 5 боби, Галатияликларга мактубининг 6 боби, Ёқуб китобининг 5 боби, шунингдек Эски Аҳд китобидан Қонунлар китобининг 28 боби, биринчи Шоҳлар китоби 15 боб. Юқорида айтиб ўтилганидек, имонли киши Ҳазрати Исо берган ҳокимият билан иблиснинг қудратига мустаҳкам қаршилик кўрсатиши керак, жинга йўлиққанлик дардидан ҳалос бўлгач, инсоннинг ҳаётида бўшлиқ ҳосил бўлади ва бу бўшлиқни нима биландир тўлдириш кераклигини биз унутмаслигимиз керак.

Жинга йўлиқмасликнинг ягона йўли – янгитдан, яъни юқоридан туғилиб, Муқаддас Руҳга қалбдан жой беришдир. Исроил халқи Худонинг қудрати чексиз эканлигига ишонганлар. Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забур жинлар ҳақида жуда кам маълумотга эга. Бу китобларда Худо билан гуноҳкор фаришталар ўртасидаги боғлиқлик қандай тушунтирилишига қараб, одамларда жинлар тўғрисидаги илк тушунчалар пайдо бўлган бўлиши мумкин. Жин бу шоҳ Шоулга оғир азоб-уқубатлар етказган “Худо юборган ёмон руҳ” бўлган.

Азиз биродарлар, биринчи Шоҳлар китобининг 15 ва 16 бобларидан шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин. Бу Худонинг пайғамбари Михиё айтган “ёлғончи руҳ” эди.Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забурда айтиб ўтилган жинларнинг ҳатти-ҳаракатлари, шунингдек мажусийларга хос топинишга, яъни сиғинишга ҳам боғлиқ. Жинлар ўз найранглари ва нопок ҳатти-ҳаракатларини асоси қилиб, мажусийларнинг бутларидан фойдаланадилар ва бундан ҳузур топадилар. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз имонлилар, Худованднинг паноҳидаги фарзандларимиз ягона амалга оширишимиз зарур бўлган иш — Унга қулоқ солишдир. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top