3:49

Руҳий ғалаба 314

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, шу пайитгача бўлган эшиттиришларимиз орқали иблис ва унинг жинларининг имонлиларга қарши нопок ва разил ҳатти-ҳаракатлари ҳақида жуда кўп гапирилди. Бу бузғунчи фаолият ҳақида Тавротда ҳам, Пайғамбарлар Китобларида ҳам, Забур ва Янги Аҳдда ҳам кўп гапирилади ва ҳар хил кўринишларда тасвирланади.

Мисол учун, иблис имонлиларни ёлғон гапиришга ундайди. Келинг азизлар, бу ҳақида Ҳаворийлар китобининг 5 боби 3 оятидан биргаликда ўқиб кўрамиз. “Бутрус унга деди: — Эй Ханания, нега энди сен шайтонга юрагингни бой бериб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг?” Бундан ташқари, имонлилар жамоатини пароканда қилиш ва тарқатиб юбориш учун ҳақиқий имонлилар орасига сохта имонлиларни қўшиб хам қўяди. Бу ҳақида азиз биродарлар, Матто Хушхабар китобининг 13 боби 24 оятидан 30 оятигача бўлган жойлардан ўқиб кўришингиз мумкин.

Иблиснинг бу каби қилмишларидан ўзини ҳимоя қилиш учун ҳар бир имонли ҳушёр ва бедор бўлиши, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туриши керак. Келинг, биринчи Бутрус китобининг 5 боби 8 оятини ўқиб кўрамиз. “Хушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди”. Иблисга қарши ҳимоя қалқонига эга бўлиш учун имонли Худо Каломидан тўғри фойдаланишни билиши ҳамда тўғри ва муттасил дуо қилишга одатланиши керак. Бу икки фактор ― дуо қилиш ва Худо Каломи ― шайтон ва унинг жинларига қарши жангда руҳий ҳаракатларимизнинг асосий таянчи, бошқача қилиб айтганда, бизни тик ушлаб турадиган “умуртқа поғонамиз” ҳисобланади.

Албатта, барчамиз ҳар куни Худованднинг Каломини ўқиймиз, ибодат қиламиз. Фақатгина бунинг ўзи етарли бўлмаса керак. Энг муҳими, ўқиганларимизга амал қилиш ва гуноҳни четлаб ўтишдан иборат. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда шайтон инсонларни гуноҳ қилишга мажбурлаши шарт эмасдек кўринади. У инсонларга бирон васвасали гуноҳ ҳақида тушунча берса бўлгани. Айтайлик, ҳозирги кунда интернет орқали истаган маълумотларни олиш мумкин. Шу билан бирга истаган сайтларингизга кириш ва фойдаланиш мумкин. Албатта, шайтон кўпчиликка айтса керак: “бир марта ҳаёсиз фильм кўрсанг, ҳеч нарса ўзгармайди”-деб. Энг ёмони, азиз биродарлар, ана шу бир марта дегани.

Шундай пайтларда ибодат қилинг, Худованддан сизга куч беришини ва шайтонга қаршилик кўрсата олишингиз учун ёрдам беришини сўранг. Яхши билинг азизлар, мана шу нарса сиз билан шайтон орасидаги бўлаётган руҳий жангдир. Бу жангда сиз ғолиб бўлишингиз керак. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясасак. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Албатта ушбу сайтимизга кириб фойдаланасиз деган умиддамиз. Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top