Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, кўпинча тингловчиларимиздан “Худо Ким Ўзи?” деган саволни эшитиб қоламиз. Азизлар, Худо Шахсдир. У самода яшайди. Бу бошимиз узра булутлар сузадиган ва самолётлар учадиган осмон эмас, балки Муқаддас Китобда айтилган самодир. Худо яшайдиган самони биз инсонлар кўра олмаймиз.
Биз Худо самода, деб айтган пайтимизда бу самонинг айнан қаерда эканлигини ҳам аниқ билмаймиз. Бироқ унинг жуда яхши эканлигини биламиз, ишонамиз ва у ерга боришни ва Худованд олдида бирга бўлишни ҳар биримиз истаймиз. Агар Худони билсак ва Уни севсак, ўлганимиздан сўнг Худо ва Унинг фаришталари яшайдиган жойга тушамиз. Сeн Худонинг Руҳ эканлигини биласанми? Бу Унинг танага эга бўлмаган Шахслигини англатади. Сен ва биз руҳимиз яшайдиган танага эгамиз. Худога эса тананинг кераги йўқ. У борлиқдаги энг ажойиб Зотдир. У ҳеч қачон хато қилмайди.
Худо шундай қудратлики, Унинг учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Нимани истаса, шуни қилиш Унинг қўлидан келади. Худо борлиқни: еру осмонни, ўт-ўлан ва дарахтларни, ой, қуёш ва юлдузларни яратди. Фаришталарни, шунингдек, сени ва мени яратди. Кўзга кўринар ва кўринмас бўлган жамики нарсалар ягона Худо томонидан яратилгандир. У момоқалдироқ ва чақмоқни, ёмғир ва қорни юборади. Худо қаерда? Биз Унинг самода бўлишини эшитдик. Бироқ Худо шу ерда, бизнинг орамизда ҳам турибди ва бизни эшитаяпти. Унинг бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳозир бўла олиши ғаройиб эмасми?
Худо океандаги катта-катта кемаларда одамларга ҳамроҳ бўлади ва шу билан бир вақтнинг ўзида узоқ ўлкалардаги Ўз хизматчиларининг ёнида туради. Биз бир вақтнинг ўзида ҳамма жойда бўла оламиз. У эса бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳозиру нозир. Биз учун энг муҳими шуки, Худо бизни севади ва шунинг учун ҳам биз ҳақимизда ғамхўрлик қилади. Ўз навбатида биз ҳам Худони севганлигимиз учун, Уни хафа қиладиган ишларни қилишни истамаймиз. Самодаги буюк Худо! Сен биз ҳақимизда ҳар доим ғамхўрлик қилганинг учун Сенга миннатдорчилик билдирамиз!
Ха, азиз радио тингловчи дўстим. Худованд шундай ажойиб Зотдир. Бундан ташқари энг муҳими, Худованд барча гуноҳкор инсонларни гуноҳларини кечиришни ва Ўзи билан жаннатда бирга бўлишини истайди. Чунки инсонларни У севади. Дунёдаги барча одамларни Худованд яратгандир. Биз барчамиз Унинг фарзандларимиз. Шунинг учун У биз ҳақимизда ғамхўрлик қилмоқчи. У бугун сен ҳаққингда ҳам ғамхўрлик қилмоқчи. Агар сен рози бўлсанг, барча гуноҳларинг учун Худодан кечирим сўра, Худованд сени кечиради. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясамоқчиман. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.