MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Барча инсонлар билан тинчликка эришиш осон эмас. Инсонларнинг ҳаммаси ҳар хил. Улар қабилалар, миллатлар, ирқлар, маданиятларга тақсимланади. Жамият кўп инсоний синфларга бўлинган – идрокли ва идроксизлар, бой ва камбағаллар ва ҳ.к. Такрорлаймиз: ҳамма билан тотувликда яшаш оғир масала.

Жаҳон пешволари доим бу муаммо бўйича ҳар хил фикрдалар, шунинг учун улар бу муаммони ечишда жуда секин силжийдилар. Инсон инсонга қарши исён кўтаради, хотин эрига қарши, болалар ота-оналарга қарши, миллат миллатга қарши. Қаердан тинчлик излаш керак? Жавоби бор, бизга ўз хочимизни кўтариб юришимиз учун Исо ёрдам беришига рухсат беришимиз керак.

Исо: «Агар ким Менга эргашишни истаса, Ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин» – деб айтган (Матто 16:24). Инсон хочи – ўз ўзидан кечишдир. Манман одам учун ўзидан кечиш мумкин эмас. Хоч инсон учун оғир юк, чунки у бошқалар билан бизнинг тинчликда яшаш истагимизни талаб этади. Мана, нима учун миллатларнинг уринишлари, тинчликни муваффақиятсиз қилмоқда. Мана, нима учун дунёни нафрат, урушлар ва зўравонлик тўлдиради.

Келинг, манман бўлган одамнинг муаммосини кўриб чиқамиз. Айталик, дунёда фақат бир киши мавжуд. У ўзи учун ҳеч нимани аямайди, ҳеч ким билан баҳслашмайди, унинг муаммоси йўқ. Унинг хоҳишларига «йўқ» дейдиган ҳеч ким йўқ. У манман бўлса ҳам, тинч-тотув яшаши мумкин.

Айтайлик, энди дунёда яна бир одамимиз бор. Сиз энди икки истакни тақсимлашингиз керак. Агар уларнинг ҳар бири манман бўлса, уларни яқинлаштириш мумкин эмас, чунки бирининг иродаси бошқасиникига қаршилик кўрсатади. Шу тарзда, сиз биттасини дунёнинг бир томонига, бошқасини бошқа бир томонга жойлаштиришингизга тўғри келади.

Лекин, агар яна манман одамлар сонини кўпайтирсак, нима содир бўлади? Аввал улар биргаликда яшаши мумкин, лекин тез орада уларнинг иродаси ва ишлари қарама-қаршиликларга учрайди. Булар содир бўлганида, уларнинг қатъий ишончи, иродасини кучлантириб, қийинчиликларга олиб боради.

Оламда одам жуда кўп, лекин уларнинг орасида тинчлик йўқ, хотиржамлик йўқ. Нима учун? Чунки дунё манман бўлган инсонлардан иборат ва ҳар қайсиниси ўз иродасини ер юзида амалга оширишни хоҳлайди. Ҳар қайсиниси у билан ҳамоҳанг фикрда бўлмаганига нафратланади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top