2:53

Муқаддас Рух ёрдами 4 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Руҳ билан ёритилган иш ва каломни ўрганиш жараёнида Муқаддас Руҳ самараларини намоён қилиш жуда муҳим. Галатияликларга мактубда (5:22–23) биз ўқиймиз: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса — муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир…”.

Муқаддас Руҳ самаралари рўйхати бевосита одам феъл–атворига боғлиқ бўлади. Бу мевалар Руҳ марҳамати ила намоён қилинади ва Унинг инъомларидан жиддий равишда фарқ қилади. Одамнинг ўзига хос қобиллигини намоён этилишидан олдин, унинг феъл–атвори шаклланиши керак.

Павлус ўз рўйхатини севги билан бошлайди, чунки ўз мазмуни бўйича қолган барча самаралар ундан униб чиқади. Уч самарадан биринчи гуруҳи — муҳаббат, севинч ва хотиржамлик — масиҳийнинг Худога интилишини ифодалайди. Уч самарадан иккинчи гуруҳи — сабр–тоқат, лутфкорлик ва хайрихоҳлик — имонлининг бошқа кишиларга қараши ва муносабатини кўрсатади. Учинчи гуруҳ эса — садоқат, мулойимлик ва ибо — масиҳийнинг ўз–ўзига талабини ифода этади.

Одамни тарбия қилиш учун, унда Руҳ самараси кўриниши жуда муҳим. Руҳ имонлида Ўз самараларини ўстира бошлаганда, бутун шуҳрат Худога тегади.

Руҳ самаралари Руҳ ва Калом тўкинлик билан марҳаматланган муҳитда униб чиқади. “Руҳ бўйича иш тутиш” Муқаддас Руҳ билан бирга қадам ташлаш дегани. Ундан ўзиб кетмаслик ва орқада қолмаслик керак, аммо аста-секинлик билан бориш лозим. Солиҳлик ҳаётининг мазмуни ҳам шундан — Муқаддас Руҳ билан тирик алоқадан иборат.

Руҳ самараларининг якуний рўйхатини Эфесликларга Мактубдан топамиз (5:9): “… Нур* ҳар хил эзгулик, одиллик ва ҳақиқат меваларидан иборат”. Агар ҳаётимизда бу каби самаралар бўлса ва Муқаддас Руҳга, У бизга берган инъомларни қўллаб, бизни ўзгартирса, масиҳий гувоҳлигимиз бизга нафақат омон қолиш, балки — у бизни ғолиб бўлишимизга имкон беради.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top