2:54

Жисмоний ва юридик шахс

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркорлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Жисмоний шахслар — бу якка тадбиркорлар.

Юридик шахс — бу мулкий хуқуқ ва мажбуриятларни олувчи. У

хўжалик оборотида ўз номидан чиқади. Унинг таркибига кирувчи

шахслардан мустақил равишда ишлайди; кираётган мажбуриятлари

бўйича ўзининг мулкий жавобгарлигини олади. Юридик шахснинг мулки

аъзоларининг шахсий мулкига ажратилади. Жисмоний шахсларнинг

тадбиркорлик фаолияти якка тартибдаги хусусий тадбиркорлик

фаолиятига киради. Юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти жамоа

тадбиркорлигига киради.

Тадбиркорлик фаолиятини иккала шакли ҳам тадбиркорлик

субъектларига тегишли мулк ва капитални хусусийлигига асослангани

каби, четдан олинадиган молиявий маблағларга ҳам асосланган.

Тадбиркорлик фаолиятининг иккала шаклида ҳам ишчиларнинг ёлланма

меҳнати ҳам қўлланиши ҳам қўлланмаслиги мумкин.

Якка тадбиркор аниқ мулкка қўйилган капитал мулкдори бўлиши

мумкин, эгалик қилиш хуқуқи фойдаланиш хуқуқини олади, яъни керакли

ресурслардан фойдаланиб хўжалик жараёнини ташкил этишга қўяётган

мулкнинг якка тадбиркор жисмоний шахс сифатида ўз капитал ва мулкига

эга бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин натижада тадбиркорлик даромадини ва

фойдани олиш бўлган хўжалик фаолиятини ташкиллаштириш учун аренда

қилинган мулкларни ва заём маблағларини жалб қилиши мумкин.

Якка тадбиркорлик фаолияти замонавий шароитларда юқори

технология ва фикрлар билан боғлиқ янги соҳаларда кенг тарқалди, у
жисмоний шахс сифатида патентлар ва уларни ташкиллаштириш ва ишлаб

чиқаришга сингдириш учун молиявий маблағларга эга.

Инженер ва конструкторлар чиқади. Якка тадбиркорнинг фаолият

соҳаси ва йўналишни танлашда йирик фирмадаги менежердан кўра анча

катта харакат эркинлигига эга. Тадбиркор хўжалик фаолиятини ўз

номидан ва уз хавфига амалга оширади.

Тадбиркор — бу шахсий ташкиллаштиришга шахсий маблағларини

қўяётган ва шахсий таваккалчиликни унинг натижалари билан ўзига

олаётган шахсдир.Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top