2:54

Фирмангизда неча одам ишлашини истайсиз?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Тадбиркорлик фаолияти бизнеснинг бир шакли сифатида намоён

бўлади ва унинг турли соҳаларида амалга оширилади. «Тадбиркорлик

тўғрисида»ги қонунга асосан тадбиркорлик – фуқароларнинг фойда ёки

шахсий даромад олишга йўналтирилган мустақил, ташаббускор фаолияти

бўлиб, у фуқаронинг ўзининг ёки юридик шахснинг мулкий жавобгарлиги

асосида амалга оширилади.

Шундай қилиб, тадбиркор тўла ёки қисман моддий маблағига ёки молиявий ресурсларга эга бўлган ғайратли инсон бўлиб, у ушбу ресурсларни ўз ишини ташкил қилиш учун ишга солади. Унинг томонидан бунёд этилган фирма давлатимиздаги тараққий этаётган кичик бизнеснинг бир қисмига айланади.

Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтсиодиётдаги тутган роли ўрнига баҳо

беришда, энг аввало, иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга

бўлган миқдорий кўрсаткичларга асосий эътиборни қаратиш лозим.

Бундай кўрсаткичлар жумласига кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички

маҳсулот, жами иш билан банд бўлганлар, капитал қуйилмалар, экспорт ва

бошқалардаги улушини киритиш мумкин. Шу билан бирга, мамлакатдаги

кичик ва ўрта корхоналарнинг умумий сони ва ҳар минг кишига тўғри

келадиган кичик ва ўрта корхоналар сони ҳам мазкур секторнинг

ривожланганлик даражаси тўғрисида фикр юритишга имкон беради.

Бозор муносабатлари тизимида кичик бизнес қуйидаги алоҳида

хусусиятлари: ишлаб чиқариш ҳажми ишловчиларнинг сони ва қайси

саноат тармоғига тегишлилиги билан тавсифланадиган тадбиркорлик

шакли сифатида намоён бўлади. Кичик бизнесга ўзининг мустақил мулки

ва хўжалик мустақиллигига эга бўлган ва ўзининг фаолияти соҳасида

юқори ҳисобланмаган фирмалар киради.

Хорижий тадқиқотчиларнинг кўпчилиги, кичик бизнеснинг ўзида 500

киши банд бўлган ва савдо – сотиқ ҳажми 20 млн. доллардан ошмаган

фирма-ларни киритадилар. Аммо, бу кўрсаткичлар, маълум даражада

шартлидир. Махсус кўрсаткичлар сифатида, яна қўшимча қиймати

қўлланилади. Ўзининг «кичик бизнес» деган номига қарамасдан ушбу ишлаб

чиқариш ва тижорат фаолияти тури барча тараққий топаётган давлат

иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top