2:36

Тадбиркорларга кафолатлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Қонуний-меъёрий хужжатларга биноан тадбиркорларга қуйидагилар

кафолатланади:

— фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланиш, корхона бунёд этиш ва бунинг учун зарурий мулк сотиб

олиш ҳуқуқлари;
— амалдаги қонунчилик ва шартномалар асосида барча тадбиркорларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

— тадбиркорлик фаолиятининг илмийғтехникавий ва ҳуқуқий жиҳатдан

қўллаб-қувватланиши;

— тадбиркорлик хавф-хатари ва тавакалчилигини суғурта қилиш;

— тадбиркорлар билан шартнома тузилгандан сўнг улар фаолиятига

шартномада кўрсатилган холатлардан ташқари, мулк эгасининг ва ҳар

қандай учинчи шахснинг аралашиши маън этилади.

Тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш ва уни кенг

тарғиб қилиш ва ёйиш ниятида давлат ахборот, маслаҳат, илмий –

тадқиқот марказлари, инновацион фондлар ва бошқа ташкилотлар тузиб,

иқтисодиётнинг ушбу соҳасини ривожланишига ёрдам беради.

Мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни тараққий топтириш учун

қонуний асос бўлиб «Тадбиркорлик», «Банк ва банк фаолияти», «Якка

ҳокимликка барҳам бериш ва рақобатни ривожлантириш», «Хиссадорлик

жамиятлари», «Қимматбаҳо қоғозлар ва фонд биржаси», «Товар

биржалари», «Чет эл инвестициялари», «Гаров» тўғрисидаги қонунлар,

ҳамда ер, хўжалик, божхона, маъмурий ва солиқ кодекслари хизмат

қилади.

Кичик корхоналар ва бошқа турдаги корхоналар ўртасида рақобат

муҳитини ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлиб, турли хил ресурслар

ва бозорларга киришда тенг хуқуқлилик тамойили ҳисобланади.

Давлат корхонаси ёки бошқа корхоналар (қўшма корхона,

акциядорлик жамияти ва бошқалар) билан кичик корхоналарнинг

хуқуқлари тенг бўлиши ва кичик корхоналарни турли хил чеклашларга

(дискриминацияга) йўл қўймаслик керак.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top