2:47

Мақсадга қаратилган ибодат ва мулоқот ибодати

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Дунёдаги энг катта уй жамоатининг чўпони бўлмиш тақводор доктор Чо ҳам ибодатнинг катта аҳамиятлилиги борасида кўп гапиради. Кореядаги ўсиб келаётган жамоатнинг чўпони сифатида у кунига беш соатдан ибодат қилишни ўзига жоиз деб ҳисоблайди.

У ибодатни икки турга бўлади — муайян мақсаддаги ибодат ва мулоқот ибодати. Иккала тури ҳам муҳим, аммо мақсадга қаратилган ибодат ўзида мураккаб меҳнатни мужассам этади ва катта қувватни талаб қилади. Бу зўр берилган ибодат шафоатга яқин ва одатда шошилинч эҳтиёжларга урғу берилади (қ. Ёқ. 5:16).

Келинг, сизга аниқ бир мақсадга қаратилган ибодатнинг кетма–кетлиги ҳақида айтиб берсам. Улар қуйидагича:

Аниқ мақсад қўйинг ва унга фикрингизни жамланг;

Оддий сўзларни қўлланг;

Ўз қалбингиз ва барча ҳиссиётингизни сафарбар қилинг;

Қатъий бўлинг (қ. Лқ. 18:1–8).

Хитойдаги имонлилар ибодатда айнан шундай ибодат турини қўллайди. Қуйида, Худога топиниш мақсадида ер сатҳидан саккиз метр чуқурликда жойлашган ғорга тўпланган имонлиларнинг тасвири берилган. Уч соатлик ваъздан кейин улар кўзларида ёш билан ибодат қила бошладилар ва кўз ёши яноқлар бўйлаб оқар, лекин улар бунга эътибор бермасдилар. Уларнинг қалблари Исонинг руҳига шу қадар тўла қаратилган эдики, оқибатда улар ўзларининг ҳаёжонли ҳолатини мутлақ эслай олмасди. Бир опа қирқ беш дақиқа давомида Худодан унинг турмуш ўртоғи бўлмиш масиҳий имонлини турмадан ҳалос қилишни ўтиниб сўраб турарди. Йиғилишга қадар у кўп кунлар рўза тутди ва ўз жамоатининг масиҳийча фаолияти борасидаги маълумотларни ҳукуматга беришдан бош тортди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top