3:01

Мақсад билан яратилган

MP3

Ассалому алайкум. «Мен кимман? Нега бу ердаман?» Ҳар бир зукко аёл ҳаётининг у ёки бу қисмида ўз-ўзига юқоридаги саволларини бериши табиий. Бу саволларига тўғри жавоб беролмаса, ҳаёти бекор ҳисобланишини билади. Бу ҳолат айниқса масиҳий аёлларга жуда тўғри келади. Художўй аёл ҳаёти бекор кетишини истамайди. Аёл киши ҳақиқий ўзлигини топа оладими? У арзийдиган мақсад йўлида яшаётганинига тўлиқ ишонч ҳосил қила оладими? Ҳа. Шу пайтгача турли донишмандлару, уламолар томонидан аёл ҳақида айтилган гаплар юқоридаги гапнинг ҳақлигини тасдиқлайди. Худованд ҳам аёлни ҳаётнинг жилваси ва гўзаллиги қилиб яратгани шубҳасиз. Агар аёл ҳаётда Худованд истаганидай яшаётганига, унинг мазмунли ҳаёт кечираётганига амин бўлса, ҳаётидан, турмушидан ва қилаётган ишидан қониқади, бошқалар билан муносабати ҳам яхши бўлади.

Аёлнинг нима учун ва қандай мақсадда яратилганини маълум қила оладиган бошқа манбаалар борми? Муқаддас Калом ҳар бир аёлга мана шу маълумотларни тўлиқ бера олади. Яратувчининг аёл ҳақидаги режасини тушуниш аёлнинг ҳаёт ҳақидаги саволларига жавоб беради. Аёлнинг «Мен кимман?» деган саволига жавоб бериш учун Худонинг аёл ҳақидаги фикрларини билиш керак. «Нима учун бу ердаман?» деган саволга жавоб бериш учун эса, аёл Худонинг уни шундай яратишдан мақсадини билиб олиши керак. Муқаддас Калом нима учун аёл яратилганини тўлиқ аниқлик билан маълум қилади. Аёл бошиданоқ Яратувчининг дунёни яратиш режасига киритилган эди. Аслида эркак киши Худонинг яратиш маҳсули сифатида тўлиқ ва мукамма эди. Худода яратишнинг ҳар бир қисми учун мукаммал режа ва мақсад бор эди.

Масалан Худованд эркакни ёки инсонни самарали меҳнат қилиши, яратилган нарсалар устидан ҳукмронлик қилиб, уларни парваришлаш мақсадида яратди. Ибтидо китобида бу ҳақида шундай ёзилган: «Шундай қилиб, Худованди Карим одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиши учун у ерга жойлаштирди» (Ибт 2:15). Худованд инсонни саволлар гирдобида қолдирмади. У инсонга аниқ кўрсатмалар берди. У билан доимо мулоқотда бўлди, чунки у одам Уни билиши ва Унинг сўзларига итоат қилишини ният қилган эди. У одам устидан аниқ кўрсатмалар билан ҳукмронлик ўрнатди. Кўрсатмаларига амал қилмаса нима бўлишини ҳам уқтирди. Энди бу кўрсатмаларга амал қилгандаги баракаси ва қилмагандаги оқибати одамнинг зиммасида эди.

Одамда у истаган ҳамма нарса бор эди. У то Худованд буни унинг миясига солмагунча ўзининг ёлғизлигини ва унга нимадир етишмаётганини сезмади. Шунда Худованд унинг олдига унга мос келадиган ёрдамчиларни олиб келди. Уларнинг ҳеч бири одамга мос келмади. Шунда Худованд аёлни яратди. Худованд аёлни асл инсон танасидан яратди.Дастлабки инсон Одам Ато лойдан яратилган бўлса, аёл киши биринчи яратилган инсоннинг қовурғасидан яратилди. Муқаддас Калом илк одам яратилгани ҳақида шундай дейди: «Худованд инсонни эркак ва аёл қилиб яратди». Аслида биринчи одамда ҳам эркак ҳам аёл мавжуд эди. Худованд уларни иккига ажратди ҳолос. Эркакдан аёллик ҳусусиятларини олиб ташлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top