2:48

Қувғин ва таъқиб

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Римликларга мактубда ҳаворий Павлус қувғин ва таъқиб одамни тайёрлаш ишида асосий элементни ташкил этади деб айтади:

Бунинг устига қайғулар билан ҳам фаҳрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр–қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр–қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб–тошади (Рим. 5:3–5).

Инжилий бутунликни сақлаш мақсадида, келинг олдиндан биз учун ёзиб қўйилган ёки тайёрлаб қўйилган Худо йўналишига бўйсунувчан ва душман ҳийлаларига қарши тура оладиган бўлиш учун тарбия давридан ҳар бир одам ўтиши лозим бўлган солиҳлик курси каби тайёрлов тушунчасини кўриб чиқайлик.

Ҳарбий хизматга чақирилган ёки ҳарбий хизматга кираётган, ё бўлмаса, кўнгилли равишда бирон бир ишга ўзини бағишлайдиган одамлар улар ўша учун танланган ишга тайёрлашини кутишга ҳуқуқли. Касбнинг бир қанча турларида бундай тайёргарлик “шогирдлик” деб аталади.

Тиббиётда бу интернатура, ҳарбий ишларда эса умумий тайёргарликдир. Муқаддас Битикда биз шогирдлик ҳақида ҳам ўқиймиз. Шунга қарамай, бизнинг кунларда имонлилар томонидан тайёрлов жараёни кўпинча вақтнинг йўқлиги туфайли ёки қўйилган мақсаднинг муҳимлигини тушунмаслик сабаблик рад қилинади. Бундай муносабат Исо ўз шогирдларини танлаш ва тайёрлашдаги тутган йўлига тескаридир.

Исо шогирдларини У билан бўлишига чақиргандан кейин, уларни “одам овчилари” бўлиш учун ўзларини Унга эргашишга бағишлашига чақирди. Кейин, Исо уларни бу таълимотга тайёрлашга киришди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top