3:01

Руҳан камбағаллар бахтлидир

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Руҳан камбағаллар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир (Мт. 5:3).

Руҳан камбағаллар ўз шахсий камбағаллигини тан оладилар. Бу, ҳаётини бошқара оладиган ўз кучи, манбаълар ёки заҳиралар бутунлай йўқлигини англаб етганда рўй беради. Бундай одам кучни Худода қўлга киритади. Бу муносабат унга бу дунёнинг материал бошланишига боғланганлигидан қутилишида фақат Худога суянишига ёрдам беради.

“Қашшоқ” сўзи камситилган ва мутлақ камбағалликни англатади. Бундай хилдаги қашшоқлик ҳолдан тойган ҳолда тиззага йиқилади. Бунга мувофиқ ушбу бахт–саодат амрини қуйидаги тарзда ўрнини алиштириш мумкин: “ўзининг бутунлай ночорлигини ва кўмакка муҳтожлигини ҳис этган ва Худога ишонган одам бахтлидир. Бундай одам Худонинг иродасини дадиллик ила қабул этади ва шу ҳолда Унинг Шоҳлиги фуқаросига айланади”.

Асосан, Покистон сингари мамлакатлардаги имонлиларнинг катта қисми — бу кўча супурувчилари ва бошқалар рад қилинган нарсаларни қилгувчи қора ишчилар бу амрни буюк тасалли деб ҳисоблайдилар. Улар яхши ишни топа олмайдилар, болалари эса олий маълумот ололмайди ва шунинг учун ота–оналари қисматини такрорлайди ва яхшиликка умиди йўқ бўлиб, бутунлай қашшоқликда яшайди. Бу хабар биринчи навбатда уларга жўнатилган. Улар Худога тўлиқ ишонганида, самодаги фуқаролигига ишончи комил бўлади.

Осиёда бир масиҳий аёлни ҳибсга олишди ва қамоққа тиқишди. Худо томонидан бошқарилган бу аёл ўз ихтиёри билан энг оғир ишни бажаришга рози бўлди ва ифлос ва сассиқ қамоқ ҳожатхоналарини тозалай бошлади. Лекин бу ифлос иш унга қўшиқ куйлашга ва камералардаги қамалганлар билан Исо ҳақидаги хушхабарларни бўлишишга имкон берди. Унинг сўзлари ва ҳаракатлари туфайли кўплаб тутқинлар Худони танишдилар.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top