2:50

Йиғлаётганлар бахтлидир…

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топур (Мт. 5:4).

Ўзимизни нолойиқ деб топсак ва Унинг ҳузурига, Унинг кучига ва раҳнамолигига интилиб, Худога ишонишни бошласак, йиғи бизнинг ҳолатимиз борасида чуқур қайғуни ифодалайди. Отанинг марҳаматли муруввати бу интилишни тақдирлайди.

Бундай йиғини, бундайин ғам–андуҳни яшириб бўлмайди. Улар бу дунёда ҳукм сурувчи қайғу–алам ва азоблардан келиб чиқади. Бошқа одамларнинг муҳтожликларини ва ғам–ғуссаларини, азобларини енгиллаштиришга уринган одам бахтлидир. Бу амрни ҳам биз қуйидаги тарзда ўрнини алмаштирамиз: “дунё азоблари кўринишида юраги озор чеккан ва ўз гуноҳлари ва нолойиқ аҳволи борасида чуқур ғуссага ботган ва Худонинг тасаллиси ва шодлигини олган одам бахтлидир”.

Бу мавзу устида фикр юритиб, биз жамоат ва бутун масиҳийлар тушувчи ғуссали ҳолатни англай бошлаймиз. Кўплаб мамлакатларда жамоатлар ночор, улардан баъзиларини исми бору жисми йўқ, уларни қарама–қаршиликлар емиради ва бўлинишлар таъқиб қилади. Бу каби жамоатлар тўғрисида йиғлаш керак. Курашишни тўхтатиб қўйган ва бошқа тарафга ўтиб олган имонлилар учун йиғлаш керак.

Худодан узоқда бўлган ваъзлар, ибодатнинг ва руҳий кучнинг етишмаслиги учун йиғланг. Жамоатга келганлар ва лекин фақатгина ёпиқ эшикларни ва совуқ юракларни кўрганлар учун фиғон қилинг. Исо нурини атроф дунёга тарқатишни истамаган масиҳийлар учун оҳ тортинг. Ёруғлигидан қўрқиб, ўз нурини яшираётган жамоатларга ачиниб йиғланг. Ҳа, бизда йиғлаш учун сабаб бор, чунки биз йиғласак, тасалли олишимиз ҳақида ваъда бор.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top