2:50

Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур (Мт. 5:6).

Бу сифат хизматчи хизматга тайёрлигини кўрсатувчи эътиқод етуклигини тахмин қилади. Шогирдлик пайти ёки тайёргарлик тўлиқлиги тамом бўлса, хизматчи–жангчи, Худо Ўзи уни чақириб, тайёрлаб ва қарши қуроллантирган нарса учун ишлатганидан қониқиш ҳосил қилади.

Қадимги вақтларда одамларнинг даромади ҳақиқатан ҳам жуда паст даражада эди ва одамлар асосан фақат оиласини боқишга ишлаб топарди. Шунингдек сув ҳам қиммат турувчи лаззат эди. Амрда баркамолликка, тўлиқ солиҳликка кучли истак ўзида ҳаёт ва ўлим масаласини намоён этади. Худони ва бошқа одамларни севишга қаратилган кучли хоҳиши бор кишилар бахтлидир. Шу зайлда, “озиб–тўзиб кетган оч одам овқатга интилгани ёки силласи қуриган ҳолда сув сўрагани каби тўла солиҳликка интилган киши бахтлидир, зеро бундай одам ҳақиқий қаноатга эга бўлади”.

Ўз эътиқодига жуда жиддий муносабатда бўлган масиҳийлар бошқа динлар тарафдорларида катта таассурот уйғотади. Улар, дин ўзида фақатгина ташқи кўринишни мужассам этадиган нарса, деб тушунувчи кимсаларни ҳурмат қилмайди, масалан, якшанба кунлари жамоатга қатнаш. Ғарб масиҳийлигида кўрганларининг кўпи уларни ундан юз ўгиришга мажбур этади. Бу аҳлоқий покликка, қарашлар ва позиция норавшанлигига, қанча бўлса ҳам имон учун озор чекишга, нимадир учун курашиш ва нима биландир қурбонлик қилишга бўлган ҳурматсиз муносабат.

Анча тўлиқ солиҳлик маълум равишда одамларга анча кучли таъсир ўтказади ва ўшанда бизнинг Хушхабаримиз уларда самимий ҳурмат уйғотади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top