Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
“Сиз — ернинг тузисиз”. Бу буйруқ ҳам, истаган нарсани ифодалаш ҳам эмас. Бу ҳозирги вақтнинг асл реаллиги. Бу сўзлар билан Исо Худо бизни қандай яратган бўлса, ўшандай бўлишимизни айтишни хоҳлайди.
Матто Хушхабаридан келтирилган парчанинг контекстида масиҳийларга нисбатан таъқиб хавфи ҳақида гап кетади. Туз озгина миқдорда керак, лекин ўзи муҳим мазмун касб этмайди. Бир жойда бу арзон маҳсулот, бошқа жойда анча қиммат. Бизнинг бир мақолимиз шундай жаранглайди: одам қиммати уни тузнинг эквивалент оғирлиги билан ифодаланган “оғирлиги” билан ўлчанади! Туз қиймати ҳақиқатан ўзгариши мумкин, лекин тузнинг ўзи қийматини анча кўтарувчи мутлақо ғайритабиий сифатларни ўзида мужассам қилади.
Айнан шу масиҳийлар имонда қатъий турганда рўй беради. Бундай масиҳийлар ўрни ёвузлик ўсиши ва ёвузлик таъсирини йўққа чиқаради. XVIII асрда Жон Уэсли (John Wesley) ва Жорж Уайтфилд (George Whitefield) нинг Англиядаги хизмати вақтида уйғониш бўлди, у ўша пайт Францияда рўй берган қонли инқилобга хавф олиб келди.
Бундай масиҳийларнинг ижобий таъсири одатда шахслараро даражада кузатилади. Муносабат бўлади, одамлар виждон азобини ҳис қилади, уларнинг бошқа одамларга ҳурмати ошади.
Исонинг шогирдлари ўз эътиқоди борасида сукут сақлай олмайди. Улар яширинмасликлари керак, улар очиқ ойдин яшаши ва таъсир сезиларли бўладиган жойларда ишлашлари керак. Улардан таралаётган нур бошқа одамларга таъсир этади ва улар нурни ҳақиқий масиҳий марҳамати билан кўрадилар. Бу нур бу дунёдан эмас, балки у Худодан чиқадир ва оқибатда ўз Ҳадя қилувчисига шуҳрат ва мақтов олиб келади.
Қадимги дунёда туз ўзининг сифатларии учун юқори баҳоланарди.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.