3:15

Муҳтожликларимиз бўйича

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо бизга жами муҳтожликларимиз бўйича Унга мурожаат қилишимизни таклиф этади. Ўйлаб кўринг-а: Ўша, кимки оламни, кўринадиганни ва кўринмайдиганни яратган, Раббий ва Яратувчи биз билан гаплашмоқчи! У бизни яратган ва шунинг учун бизни билади, тушунади ва бизга ёрдам беришни хоҳлайди. Қайта ва қайта Худо Муқаддас Китоб орқали бизнинг ҳамма руҳий ва моддий эҳтиёжларимизни Унга олиб келишимизни, Унга юракларимизни очишни сўрайди. Агар биз Исо Масиҳ Унинг Самовий Отага ибодатида кўрсатган намунаси йўлидан борсак, биз тушуна бошлаймиз, Худо ким эканлигини, унинг номини улуғлашни ва Унинг иродаси бажо бўлишга ибодат қилишни хоҳлаб қоламиз,: “Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин ” (Матто 6:9-10). Биз қачонки, ким биландир суҳбатлашганимизда фақат ўзимиз ҳақимизда ва ўзимизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида ўйламаймиз-ку. Биз суҳбатлашаётган киши ҳақида ўйлаймиз – ким у, нима қилади, у бизга қандай муносабатда? Қандай самарали ибодат қилиш ҳақидаги бизнинг биринчи дарсимиз, ўша тартибдан дарак беради: Худога ибодат қилаётганингизда, Худо тўғрисида ўйланг. Ҳақиқатда эса, Худога тобе бўлиб хизмат қилишнинг асосий қисми будир. Худога тобе бўлиб хизмат қилиш – таркибий қисм бўлиб, Худога саждани англатади. Энг аввало, биз, Худо меҳрибон Худолигига амин бўлишимиз керак. Ва шунинг учун У бизга қайғу келтирадиган жами нарсалардан озод этишни хоҳлайди. У бизни марҳаматламоқчи, бизни шод-хуррам, руҳий ва танавий соғлом қилмоқчи ва пок, фойдали ҳаёт кечиришимизда ёрдам бермоқчи. Бизнинг Худойимиз қандай меҳрибон эканлигини фикрлаб, биз Забур хонишчиси билан биргаликда ҳайқиришимиз мумкин: 99чи Забурда:

“Эй бутун ер юзи, Худовандни олқишланг!

Худовандга хурсандчилик ила хизмат қилинг,

Ҳузурига ҳайқириқлар ила яқинлашинг!

Билингки, Худованд ҳақ Худодир,

Унинг Ўзи бизни яратган,

Бизлар – Унга тегишлимиз,

Ўз халқию яйловининг қўйларимиз.

Маъбад дарвозаларига шукрона айтиб киринг,

Мақтовлар айтиб Худонинг ҳузурига келинг,

Унга шукр қилиб, исмига ҳамд-сано ўқинг!

Чунки Худованд эзгудир, абадий иноятлидир,

Садоқати эса даврдан-даврга ҳукм сурар”.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top