3:00

Худо ҳамма нарсага қодир

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Сиз Исо Масиҳни шахсий Қутқарувчим деб қабул қилдингизми? Агар шундай бўлса, Худо сизнинг Отангиз бўлиб қолганига шукрона айтинг. Агар ундай бўлмаса, мана бундай ибодат билан ибодат қилишни хоҳлармидингиз:

“Буюк Худо, Сен менинг Самовий Отам бўлишингни хоҳлайман. Сен, мен гуноҳкорни қутқариш учун ерга, Ўз Ўғлингни жўнатганингга Сенга миннатдорчилик билдираман. Менинг барча гуноҳларимни кечиргин ва Сенинг иродангни бажаришга менга ёрдам бер”.

Худога ҳамма нарса мумкин, чунки у чексиз ва ҳеч нарса билан чегараланмаган: У ҳар доим бор эди ва ҳар доим бўлади; бошқа сўз билан айтганда Худо абадийдир. У келажакни ҳозиргидек кўради. У ҳаммасини билувчидир, Ундан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди, ҳаттоки фикримиз ҳам Унга очиқдир.

Худо бизни биз ўзимизни билгандан кўра аълороқ билади. У биз учун нима энг афзал эканини билади. Агар биз ибодатимизда Худога мурожаат қилиб, Ундан бизни бошқаришини сўрасак, биз унинг донолигига, меҳрибонлигига ва муҳаббатига тўлиқ ишониб, таянишимиз мумкин. Худо нимаики қилса, яхшидир ва фақат яхшиликкадир. Биз хурсандчилик билан ўз ҳаётимизни Унга тўлиқ ишониб топширишимиз мумкин, биламиз-ки, бу ҳолда бизнинг ҳаётимиз ишончли қўлларда бўлади. Худо ҳар нарсага қодир Худо. У жаҳоннинг Яратувчисидир ва Ўз қонунлари бўйича уни бошқаради. Қонун Ўрнатувчининг оқиллиги ҳақида бизга табиат қонунлари далолат бермоқда. Худо табиат қонунлари билан чегараланиб қолмаган, чунки У табиатни яратгани каби, шу қонунларнинг Яратувчисидир.

У табиий қонунларни тезлаштириши ёки сусайтириши мумкин. Унга лозим бўлса, У қайта табиий қонуннинг ҳаракатини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Муқаддас Каломда биз Исо Масиҳнинг мўъжизалари ҳақида ўқиймиз. У беморларни даволаган, ўликларни тирилтирган, кўрларнинг кўзини очган, карларни фақатгина қўл теккизиши ва ҳатто сўзи билан даволаган. Шу боис, бизнинг муаммоларимиз Худо учун улкан деб ўйламаслигимиз лозим.

Матто 19:26: “…Худога ҳамма нарса мумкиндир”.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top