Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исо Масиҳ бизга ибодат қилишнинг намунасини ва шунингдек, ибодат ҳақидаги ажойиб таълимни қолдирди. Исо Масиҳнинг ибодатини биз «Раббимиз ибодати» деймиз. Биз ундан икки хил фойдаланамиз: 1) эслаб қолиб ва қайтариб, 2) шу билан бирга у бизнинг ибодатларимизга ўрнакдир. Матто 6:9-13: “Сизлар эса бундай ибодат қилинглар:
Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин.
Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек,
Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин,
Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин”. Сиз бу ибодатнинг турли хил таржималаридан фойдаланишингиз мумкин. Менга бу қўлёзманинг сўнгги тамомлаш қисми бошқаларидан кўпроқ ёқади: “ Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин”. Мана шу йўлда Худонинг кимлигини билиш билан биз ўзимизнинг ибодатимизни бошлаймиз ва якунлаймиз. Ва яна Унинг мукаммал қоидаси мана шу ер юзида тикланиш вақтини сабрсизлик билан кутамиз. Омин “шундай бўлсин” деган маънони англатади. Бизга Исо Масиҳ «Бизнинг осмондаги Отамиз» деб ибодат қилишни бу ибратли ибодатда айтди. Биз ибодат қиладиган Худо ягонадир. Биз, Унинг фарзандлари, ўзимизнинг муҳтожликларимиз ҳақида У билан суҳбатлашамиз. Биз ҳурмат билан Унинг исми улуғлансин деб, ибодат қиламиз. Бу биз ва бошқалар Унинг исмини улуғласин дегани. Бу ибодатда сизни ҳаётингизнинг ҳар бир вазиятида Худонинг иродаси бажо бўлиши тўғрисидаги жуда муҳим бир илтижога эгамиз, чунки сиз учун нима афзал эканини Худо билади. Агар биз ибодатимизда Унга тўлиқ ишонсак, У ҳаммасидан ҳам кўра айнан бизга кераклиги тўғрисида ибодат қилишга хоҳиш уйғотади. Шундай тарзда биз ибодатда Раббий билан ҳамкорлик қиламиз ва У Муқаддас Руҳ орқали биз билан биргаликда ва бизнинг ичимизда бизнинг эҳтиёжларимиз, оила эҳтиёжлари, бизнинг халқимиз эҳтиёжлари, Масиҳ жамоати эҳтиёжлари ҳақида ибодат қилади. Осмондаги Отамиз бизни севади ва ҳар кунлик барча заруратни бизнинг тақводорлигимиз ва ҳаётимиз учун керакли ҳаммасини – ишни, саломатликни, оқилликни, бошпанани, кийим-кечакни ва ўз яқинларимиз ҳамда Раббий билан тўғри муносабатни беришни хоҳлайди. У бизга ҳар нима ҳақида сўрашни маслаҳат беради.
Ибодатимизда биз Раббийдан ҳамма қилган айб-гуноҳларимизни, жами Унинг иродасига қарши қилганларимизни, агар яқинларимизга нисбатан ёмон ҳиссиётларда бўлган бўлсак, уларни ҳам қўшиб кечирим сўраймиз. Биз Худодан ҳар қандай айб-гуноҳимиз устидан ғалаба қилишимизга ёрдам беришни сўраймиз.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.