2:30

Фирмалар катта-кичиклиги

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркорлик фаолиятини акциядорлик мулки шаклида хам, жамоа мулки шаклида хам, хусусий (якка) мулк шаклида хам амалга ошириш мумкин.

Бирок акциядорлик мулки шакли ва жамоа мулки шакли доирасида уни ташаббус кўрсатиш, қарорлар қабул қилиш ва ўз фаолияти учун жавобгарлик масалаларида ходимлар ва менежерларга хусусий мулк эгаси имкониятлари қанчалик даражада берилишига боғлик равишда амалга ошириш мумкин.

Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибаларига суянган холда, тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмокда.

Бунда 1995 йилнинг 21 декабрда Олий Мажлис томонидан қабул килинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини мисол килиб кўрсатса бўлади. Эркин рақобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлар ўртасида бўладиган иқтисодий хуқуқий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун мухим ахамият касб этади.

Мазкур конуннинг 2-моддасида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг миқёси аниқ белгилаб берилган. Жумладан, саноат ва курилишда — 50 кишигача, кишлок хужалиги ва ишлаб чикаришнинг бошка сохаларида -25 кишигача, фан ва илмий хизмат курсатишда-10 кишигача, чакана савдода-5 кишигача бўлган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доирасидаги корхоналар бўлиб хисобланади.

Хуш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожланган давлатларда қандай эътироф этилади ва унинг мохияти нимадан иборат? АКШда 500 тагача ходими бўлган корхона кичик корхона бўлиб хисобланади. Германия ва бошка Ғарбий Европа давлатларида эса, 300 тагача ходими бўлган корхона кичик корхона хисобланади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top