Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Одатда кичик корхоналарнинг қарийиб 80-90 фоизи ўта кичик бўлиб, улар ўсиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай корхоналар хаётни таъминловчи корхоналар деб юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга консультацион хизмат курсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дўконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тўлик булмаган иш кунига эга булиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар уз уйларидан фойдаланадилар. Хаётни таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш мақсадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги корхоналар тез ўсувчи корхоналар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, уларанинг мақсади тезрок кичик бизнес чегарасидан чиқиб ривожланишдир. Тез ўсувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси бўлиб, улар тезкор ўсиш тенденциясига ва қўйилган сармоянинг юқори кайтимлигига хисобланади. Одатда, бундай туркум корхоналарга бир неча киши рахбарлик килади. Тез ўсувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез яқинлаша оладилар ва бунинг натижасини кенг бозорда янги товарлар ва хизматларини киритиш имконига эга буладилар.
Бундай турдаги корхоналарни хар йили АКШда чоп этиладиган “Инк” журналида эълон килишади. 1990 йили 500та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг бўлди ва 56,8 минг иш жойи хосил килди. 1990 йилда бу руйхатда “Конжентрикс” фирмаси пешқадамлик эгаллаб, унинг асосий фаолияти “Шарлотта” шахрида электростанцияларни қуриш ва таъминлаш бўлган. Маълум йилларда ушбу руйхатда “Чарлз Шваб” ва “Микрософт” корпорациялари карвонбошилик қилганлар. Хозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз қўллами жихатдан иқтисодиётни узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётга таъсир қўлами бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маърифий жихатларни ўз ичига олади.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.