Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолиятдир. Бошкача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш максадида товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш ва айирбошлашни ташкил этиш буйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир. “Узбекистон Республикаси тадбиркорлик тўғрисида” ги қонунида тадбиркорликка қуйидагича таъриф берилган:
“Тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлик асосида амалдаги конунлар доирасида ташаббус билан иктисодий фаолият курсатишдир”. Тадбиркорликнинг мохияти қуйидагилар орқали янада ойдинлашади: Биринчидан, тадбиркорликнинг субъекти ким бўлиши мумкин? Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисидаги қонунга мувофик балоғат ёшига етган хар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк эгасининг ваколати асосида ўз ихтиер этган қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
Иккинчидан, юқоридаги таърифда тадбиркорликнинг яна бир томони мазмуни ифода этилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма хил кўринишига эга. Тадбиркорлик фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш мохият жихатидан давлат, жамият ахамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг 3 гурухини алохида кўрсатиш мумкин:
Янги товар ёки хизмат лойихасини ташкил этиш. Тадбиркорликнинг бу тури билан интеллектуал мулк эгалари инновация тадбиркорлари шуғулланади.
Товар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар.
товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва хоказолар киради.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.