3:11

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида 5 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугун ҳам биз сизлар оилавий бизнес, яъни оилавий тадбиркорчилик ҳақида сўз юритамиз. Эсингизда бўлса, биз сизлар билан, оилавий бизнесни бошлаш учун маблағ топиш масаласида гаплашган эдик.

Шу ўринда 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб кичик бизнес субеъктлари тижорат банкларида миллий валютада ҳисоб рақамлар очгани учун тўловлар ундириш бекор қилинганини ҳам айтиб ўтиш керак. Кейинги қадам эса амалга оширилиши режалаштирилган ғоя бўйича пухта ҳисоб-китобларга асосланган бизнес-режани тузишдан бошланади. Кейинги босқич дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун ҳисобрақам очилган банкка ўрнатилган тартибда кредит ҳужжатларини тақдим етишдан иборат. Агар бизнес-режа пухта-пишиқ бўлса, лойиҳадан келиб чиққан ҳолда, шартномада келишилган миқдордаги кредит маблағи ажратилади. — Кредит маблағи ажратилишида энг муҳим омил нима? —

Албатта, бу жараёнда энг муҳим омил бу — тадбиркорлик субъектининг қонун доирасида фаолият юритаётгани ва ишончлилигидир. Чунки кредит маблағлари тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик, мақсадлилик ва қайтариш шартлари асосида ажратилади. Биргина мақсадлилик тамойили хусусида гапирганда қайд етиш лозимки, ажратилган кредит мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилмайди.

Бунинг учун доимий равишда банк ходимлари томонидан мониторинг олиб борилади. — Одатда кредит гаров евазига берилади. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга ҳам бу мажбурият шартми? — Бу қоида барча тадбиркорларга тааллуқли. Банк мижозлари кредит олиш учун қуйидаги гаров таъминоти турларидан бирини, албатта, тақдим етиши шарт: мол-мулк гарови, банк ёки суғурта компаниясининг кафолати, учинчи шахс кафиллиги ва қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига асосан оилавий корхонага кредит беришда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин.

Шунингдек, тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлишга ҳақли. Ўйлайманки, бу юртимизда оилавий тадбиркорликнинг ривожланишида муҳим қадамлардан бири бўлади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top