Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди. Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди. Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин (Юҳ. 3:18–21).
Нур қўрқувни қувади. Чироқ ёқилса, тун зулмати йўқолади. Зулматдан қўрқувчи одамлар чироқни ёқиб ухлашни афзал кўрадилар. Нурнинг бошқа вазифаларичи?
Нур бизга дўстни душмандан ва ҳақиқатни ёлғондан ажратишимизга ёрдам беради. У бизга ўз ишимизни бажо келтиришимизга йўл қўяди.
Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди (Юҳ. 9:4).
Нур ўсимликларга ўсиш имконини беради. У шунингдек, ҳозирги технологияда телекоммуникация (тола оптикаси) соҳасида қўлланади, беморларга шифо беришда ишлатилади (лазер ёрдамида), китоб нашр қилишда ва бошқа соҳаларда.
Хушхабар нури кўп нарсада марҳаматдир. Унинг нурида яшовчи масиҳийлар ўз навбатида ҳаёт, ўлим, гуноҳ ва нажот, Худо, шайтон, жаннат ва дўзах ҳақида билимлари билан бўлишишиб, бир–бирига ёрдам берадилар. Инсониятни доимо айнан шу саволлар қизиқтирган ва айнан уларга тўғри жавоб топишга интилишган.
Нур фақат сўздагина эмас, балки одамларга Самовий Отамизни мадҳ этувчи “эзгу ишлар”имизда кўриниб туради.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.