2:55

Бошқаларга бўлган севгимиз

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Руҳ самаралари рўйхатида севги биринчи ўринда туради. Кимдир шундай деган: “масиҳий ҳаёт тарзининг ягона исрофгарчилиги севгининг керагидан ортиқчалигида акс этади”. Коринфликларга биринчи мактуб 13–бобда, севги тушунчаси борасида муфассал муҳокама қилинади. Cевги — бу бизнинг ҳар бир одамга ва ҳаттоки бошқаларга нисбатан яхши муносабатда бўлмай, севгига лойиқ эмасдек туюлган одамларга нисбатан бутун борлиғимизнинг қонунияти.

Юнон тилидан келиб чиққан Аgape сўзи, севгини билдиради. Бу шаксиз севги, у эвазига ҳеч нима сўрамайди ва жавоб реакциясига боғлиқ эмас.

Худога бўлган севгичи? Биринчи навбатда биз Худога севги кўрсатишимиз лозим ва сўнгра одамларга. Севги борасидаги Инжилий таълимотни ўрганиш мобайнида, жумладан Янги Аҳдда ҳам, биз бу севгининг кўплигини кўрамиз:

Ҳамма нарсанинг марказида Худога севги;

Рафиқага, болаларга ва оилага;

Исодаги биродар ва опа–сингилларга севги;

Яқинига севги;

Душманларга севги.

Оилага муҳаббатчи? Рафиқа ва болаларини севиш ҳақидаги Инжилий буйруқни тушуниш қийин эмас. Шу жумладан, хотинини севиш — бу айнан Исо жамоатни қандай севган бўлса ва Ўз жонини унга берган бўлса, ўшандай севишга чақирувдир (қ. Эф. 5:25–29)! Масиҳийча севги уйдан бошланади. Айнан шу ерда севгининг ҳақиқий синови бўлиб ўтади, чунки айнан оилада биз очиламиз ва ҳақиқатда қандайлигимизни кўрсатамиз. Худонинг кенг оиласига бўлган мухаббатчи?

Юҳанно Хушхабарида (13:35) Исо Унга эргашувчиларининг шогирдлигини ҳақиқий гувоҳлиги имонли биродарларига нисбатан севгини (agape) кўрсатиш, деб айтган.

Айнан шу севги, ҳақиқатдан Исога эргашувчиларнинг дунёдан ажаратиб турувчи белги бўлиши керак. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top