Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Юҳанно Хушхабарида (13:35) Исо Унга эргашувчиларининг шогирдлигини ҳақиқий гувоҳлиги имонли биродарларига нисбатан севгини (agape) кўрсатиш, деб айтган.
Айнан шу севги, ҳақиқатдан Исога эргашувчиларнинг дунёдан ажаратиб турувчи белги бўлиши керак.
Буюк амрнинг иккинчи қисми (қ. Лқ. 10:27) қуйидаги тарзда жаранглайди: “Яқинингни эса ўзинг каби сев”. Бу парчада Исо бир очиқ кўнгил самариялик ҳақида айтиб берди ва яқин киши деганда ёрдамга муҳтож бўлган ҳамма одам кўзда тутилган.
Қиш ўртасида қамоқда ўтирган бир кекса масиҳийнинг қулоғи қаттиқ оғриб қолди. У муздай совуқдан сақловчи жунли шапкасини сақлай олгани учун Худога раҳмат айтди, унда оқшом ухлаши учун ёстиқ ҳам бор эди. Бир куни дўстларидан бири камерада ундан жун шапкасини сўради. Масиҳий овқатни бошқа қамалганлар билан баҳам кўриши мумкин эдию, лекин шапкани бергиси келмасди. Қулоғи шамоллагани туфайли шапка унинг ўзига ҳам жуда зарур эди.
Туни билан уни виждони қийналди. Хотирасига шундай оятлар келарди: “Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма” (Мт. 5:42). Тунги ибодатдан кейин у Худодан кечирим сўради ва ўз шапкасини беришга жазм этди. Эрталаб у, шапка сўраган одамни кечаси бошқа, анча совуқроқ камерага ўтказишганини билиб қолди.
Шу тонгда посбонлар камерани одатий текширувдан ўтказишди ва бошқа шахсий нарсалар орасидан масиҳийнинг жун шапкасини мусодара қилишди.
У йўқотиши мумкин бўлган нарсани сақлашни хоҳлади, лекин Худо бу шапка бошқа маҳбусга хизмат қилишини хоҳлади. Кўп йиллар давомида бу маҳбус Муқаддас Руҳ тарафидан қилинган масиҳийча етукликнинг ушбу сабоғини эсда тутган эди.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.