Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Кучли таъқиб остига олинган Хитойлик нозик опамиз қуйидагиларни айтади: “Кема денгиз бўрони бўлаётгани боис, ҳаракатни тўхтата олмайди. У тўғри йўналиш бўйича кетаётганига амин бўлиши керак. Бундайин синовларсиз биз Худога қандай хизматда бўлиш кераклигини билмаймиз”. Ҳаёт шундай кемага қиёс. Кучли бўронлар вақтида қувғиндаги жамоат аъзолари имонлилар ўзини мустаҳкам штурвалга боғлаб оладилар ва Худонинг содиқлигига ва Унинг Исо Масиҳдаги абадий севгисига қаттиқ умид боғлаши мумкин. Кучли таъқибга учраган ва катта қийинчиликларга дучор бўлган Кубадаги бир чўпондан сўрашди: “сизга шундай қийин ҳаёт шароитида барчасини ташлаш ва таслим бўлишга хоҳиш борми?” Чўпон жилмайиб, оддий жавоб берди: “агар жанг бўлмаганда эди, ғалаба ҳам бўлмасди”. Яна кимдир шундай деган: “Ўлдирмайдиган барча нарса мени мустаҳкамлайди”.
Ўтган асрлар асосчи миссионерлари сабр–қаноатли бўлмаганида, хитойликларда ҳалигача хитой тилида Муқаддас Китоб бўлмас эди.
Роберт Моррисон (Robert Morrison) кичик шотланд тўқимачилар шаҳарчасининг камбағал туманида ўсиб улғайди. Якшанбалик мактаби мураббийи Исо учун боланинг юрагини эгаллашга уринишдан тоймади ва бу мураббийнинг сабр–қаноати туфайли ёш Моррисон Исо шогирдига айланди. У Хитойда протестант асосчи–миссионерга айланди ва 1800 йиллар бошида Муқаддас Китобни хитой тилига таржима қилди. Лекин иш катта ҳаяжон ва ваҳимасиз битмади. Ўн олти йил давомида Моррисон даҳшатли вазиятларда яшади. Унинг хитойлик ёрдамчиси Ако, агар у “фош қилинса”, уни қийноққа солинишини билиб, азият чекмаслик учун заҳар олиб юрарди. Моррисон меҳнати натижасида Ако у орқали биринчи имонга келган одам бўлди. Роберт Моррисон аввалига ўғлидан, кейин эса хотинидан айрилди. Лекин у буни ҳам кўтарди. Бугун Макаода эски протестант қабристонида унинг қабрини ўз қариндошлари қабрлари ёнида кўриш мумкин. Бугун унинг марҳаматли сабр–қаноати Хитойдаги кўплаб биродарлар ва опа–сингиллар ҳаётида самарасини беради.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.