2:39

Далда бериш 2 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Бир неча йил муқаддам америкалик собиқ ҳарбий асирлардан душманнинг қайси усуллари уларнинг руҳини анча муваффақиятли тарзда туширади деб сўрадилар. Изланишлар шуни кўрсатдики, ҳарбий асирлар жисмоний қийноқлар ёки жудолик туфайли эмас, балки якка тартибда қамаш ва тез–тез камерадан камерага дўстларидан ажратиб ўтказиш одамни синдириши мумкин. Яна изланувчилар шуни аниқладиларки, аскарлар ўзлари тегишли бўлган кичик гуруҳларда бир–бирига боғланиб қолганлик орқали куч йиғадилар.

Бу кузатишлар, масиҳийлар Худога содиқ қолишига ёрдам берувчи бошқа имонлилар билан мулоқотга муҳтож бўлишини чуқурроқ тушунишга имкон беради. Худо билан ўзаро муносабатларимиз ҳаттоки жуда жонли бўлсаям, руҳий етукликка етишимизга ва сабр–қаноатни ўрганишимиз учун етарли эмас. Руҳ билан бирлаштирилган Тана ичида имонлиларнинг ўзаро муносабатини ўсиши, Нажоткорга нисбатан ўз содиқлигимизни сақлашда мутлақо зарур ( Ибр. 10:23–25).

Бутун Инжилнинг матни давомида Худо оиласидаги бошқа имонлиларга далда беришга такрорий чақириқлар эшитилади.

Римликларга мактубнинг 12–бобида Муқаддас Руҳнинг бошқа инъомлари ичида насиҳатгўйлик инъоми ҳам эслатилган. Кейинроқ Павлус Салоникаликларга биринчи мактубида (5:11) ёзган: “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундай кейин ҳам бир–бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар”.

Далда бериш — бу қачонки сиз бошқаларни руҳлантирганда ва уларга ёрдам берганингиздаги қўллаб–қувватлаш ва руҳини кўтариш амали. Ҳар биримиз ўзини паст олиб, бизга бундай тинчлантириш ниҳоятда муҳимлигини тушунишимиз керак. Умид — бу одам руҳи учун кислороддир.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top