3:23

Кечирим ва Иноят 1 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Агар сиз бошқаларнинг айб–гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб ва гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди. 1999 йилнинг 23–январида ҳинд штати Ориссада, 58 ёшли Австралиялик баптист миссионери Грэм Стейнс (Graham Staines) ва унинг икки ўғли автомобил ичида бўлган пайтда, тахминлар бўйича, ҳинд фундаменталист гуруҳлари уларнинг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Грэм Стейнс ўттиз тўрт йил мобайнида мохов одамлар билан ишлади. Ҳиндистондаги юз миллионлаб одамлар Грэм Стейнснинг беваси Глэдис Стейнс, ўз телевизион чиқишида оиласининг қотилларини Инжил номидан кечирганини кўрди. Бу чиқиш кўп одамларни йиғигача олиб борди ва бир хушхабарчи имонлининг гувоҳлигига кўра “эҳтимол, узоқ вақтлик миссионерлик ишидан кўра Ҳиндистонда Хушхабар учун кўпроқ ишни амалга оширди”. Қотилларни кечириш истаги ҳақида гапираётиб, Глэдис Стейнс шуни қўшиб қўядики, кечирим уни, кутилгандан акс ҳолда, юрагида сақланиб қоладиган қайғу ва изтироблардан қутқарди. Ушбу фожеа вақтидан бошлаб, унинг уйига доимо одамлар келади ва қандай қилиб масиҳий бўлиш ҳақида сўрашади.

Квидад Хуарес Мексикада жойлашган шаҳар бўлиб, оммавий ахборот воситаларида “кўз ёши” ва “ўлим қироллиги” деб ном олганди. Лекин, 1999 йилнинг майида “Ҳаёт 99” деб аталган улкан фестивалда у “тинчлик ва умид” шаҳрига айланди.

Фестивални ўтказиш пайтида кўчада Масиҳ ҳақида гувоҳлик берувчи командалардан бири одатдагидан бошқача вазиятга тушиб қолди. Бу командада Самуэл исмли бир ёш мексикалик таржимон бўлиб ишларди. Тасодифан, команда аъзолари Самуэлнинг онаси ва опаси яқинда ўлдирилган ва у бу қотилликнинг гувоҳи бўлганини билиб қолишди. У фожеани тўхтатишга интилган, аммо бунга эриша олмаган эди. Самуэл қотилни билишини айтди. У қотилдан ўч олиш истаги билан ёнарди, лекин кейинчалик у масиҳий бўлгандан кейин, унинг ҳаётга нисбатан муносабати ўзгарди. У йигирма киши ўқийдиган Инжил ўрганиш гуруҳини бошқарарди. “Ҳаёт `99” фестивалининг охирги кечасида у онасини ва опачасини ўлдирган одам, Исо Масиҳни ўз Нажоткори, деб тан олиш учун олдинга чиққанини кўрди. Самуэл одамлар тўдасидан ўтиб, унинг қўлини сиқди ва Худо Шоҳлигига киргани билан уни қутлади. Самуэл бу одамни кечира олди. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top