Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Агар сиз бошқаларнинг айб–гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб ва гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.
Корри тен Боом (Corrie ten Boom) Равенсбрюк даҳшатини кўп эсларди. Собиқ нацистга нисбатан ўз юрагида, Худонинг меҳр–шафқатини кўрсатадиган чин масиҳий муносабатни топиш жуда қийинлигини англарди. Ҳисоб бўйича лагерда тўқсон беш мингдан ортиқ аёл ўлдирилган эди ва у ерда на севги, на кечирим бор эди. У қўриқчиларнинг ифодалаб бўлмайдиган шафқатсизлигини ва доим ишлаб турувчи крематория печкасининг тутунини эсдан чиқара олмасди.
Кейин 1947 йилда Корри Мюнхендаги жамоатда чиқиш қилди, йиғилиш тугагач у билан гаплашишга чиққан концлагернинг энг даҳшатли одамларидан бирини кўрди. У бу аёлга қўл тутди. “Мен масиҳий бўлдим, — тушунтирди у. — Барча шафқатсизликларим учун Худо мени кечирганини биламан, бироқ мен сизнинг оғзингиздан ҳам буни эшитмоқчиман. Кечиринг мени, илтимос”.
Коррининг юрагида қарама–қарши ҳиссиётлар курашарди. Марҳаматли Худо Руҳи уни кечиришга, алам ва дарғазаблик руҳи эса бу одамдан юз ўгиришга ундарди. “Исо, менга ёрдам бер. Мен унга қўлимни бера оламан. Мен буни қила оламан”.
Улар қўллари учрашганда, иккови ҳам гўё илиқ ва кўз ёши ила шифо топганларини ҳис этдилар. “Мен сизни кечираман, биродар, бутун қалбим билан”, — деди Корри. Кейинроқ у аёл шундай гувоҳлик берди, ўша куни унинг юрагига Худо севгисини солган “бу Муқаддас Руҳнинг кучи эди”. Муқаддас Руҳ яна тантана қилди.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.