Narrator 1 Ассалому алайкум. Бизни тинглаб бораётган бўлсангиз, инсондаги рухий муаммоларнинг учтасига ўтган сафар тўхталиб ўтганимизни биласиз. Шундай бўлса ҳам уларни қисқача келтириб ёдингизга солиб қўйсам. Инсон ўзидаги рухий муаммо борлигини билмай, қийналиши ва ҳаёти яхши кетмаётганини бошқа нарсалардан, деб билади. Руҳий муаммоларнинг биринчи натижаси бу инсоннинг ўзи истамаган ҳолда иблисга қул бўлиб қолишидир. Бунинг натижасида у омадсизликлар ва қийинчиликлардан қутулиш учун фолбинларга боради ва турли маросимларни ўтказади.
Иккинчи сабаби, бу инсондаги қўрқув ва ҳавотир. Юрагида қўрқув ва ҳавотир бор одам нимагадир суяниш мақсадида бутларни яратиб олади. Аслида дин ҳам инсон қўрқуви ва ҳавотирларининг натижаси.
Narrator 2 Учинчи сабаби — юракдаги касалликлар. Баъзан муаммоларимиз кўринарли бўлади, кўп ҳолларда эса у юрак оғриғи, тунги даҳшатли тушлар, ухлай олмаслик каби белгилар билан намоён бўлади.
Тўртинчи сабаби — психик муаммолар туфайли баъзи жисмоний муаммолар келиб чиқиши мумкин. Бироқ ҳамма жисмоний касалликлар ҳам психик муаммолар туфайли бўлмайди. Аммо такрорланадиган муаммолар ва тасодифий фалокатлар ва омадсизликлар киши танасига жиддий зиён етказиши мумкин. Баъзан ҳеч қандай ташхис қўйилмаган касаллик билан оғришади. Бутларга сиғинадиган оилаларда шифолаб бўлмайдиган ҳасталиклар билан оғриган беморлар кўп учрайди. Нима касаллик билан оғриётганини билмаслик жуда оғир.
Narrator 1 Бешинчи сабаби — ўлгандан кейин инсон дўзахга боради. (Иброн 9:27) Одамлар бутун ҳаётини Худога ишонмай ўтказадида, ҳаёти охирлаганда: “О, ўлаяпман” дейди. Аммо буни жуда кеч англаб етишади.
Олтинчи натижаси эса — инсонда, яъни сизда бор бўлган ҳамма яхши ва ёмон сифатлар фарзандларингизга ўтади. Сиз ҳам яхши ва ёмон томонларингизни ота-онангиздан олгансиз. Мана шу усулда фарзандлар ўзлари англамаган ҳолда бутларга сиғинишади. Агар бутларга ёки яна бошқа нарсаларга сиғиниш яхши бўлса, унда нега ўша ота-оналарнинг руҳий муаммолари фарзандларига ўтади? Муқаддас Каломда аждодларга сиғиниш ва бутларга қурбонлик қилишлар иблисларга йўналтирилгани ҳақида аниқ ёзилган. (Кор 10:20)
Narrator 2 Бундай қурбонларни иблислар қабул қилади. Бундай ишлар қиладиганлар ҳам иблисларга хизмат қилувчилар ҳисобланадилар. Фақат буни ўзлари билмайдилар ҳолос. Улар буни тушуниб етишлари учун уларнинг кўзлари ва қулоқлари Худо сўзига очиқ бўлиши керак. Буни тушуниш учун эса уларнинг қалблари Худога очиқ бўлиши ва худди Иброҳим пайғамбардек тирик, жавоб берадиган Худони излашлари керак. Агар инсон иблисга хизмат қилса, қандай қилиб бахтли яшаши мумкин? Инсон қилган диний маросимидан қисқа вақт кўнгли ҳотиржам бўлиши ва бироз муддат кўнгли тўлиши мумкин, лекин бу ҳол узоққа бормайди. Худди қадимда Исроил халқи ва атрофдаги ҳалқлар гуноҳлари кечирилиши ва Худодан марҳамат олиш учун қўзи қурбонлик қилишганидек, бугунги Худо сиз билан биздан истамаган амаллар ҳам жуда қисқа вақт ёрдам беради. Кейин эса уларни яна такрорлаб туриш керак. Ўзингизни бу амаллар ва ёлғонлар билан қийнамай, тирик Худонинг олдига келинг, У сиздан нима исташини билиб олинг.