3:17

Товон қиймати жуда қиммат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Бугун биз сизлар билан хаётимиздаги энг ғанимат хеч қачон ортга қайтмайдиган нарса, яъни вақт хақида cухбатлашамиз. Вақт бебахо умр ўлчовли эканини била туриб, умримизни исроф этамиз. Исрофнинг хам уволнинг хам жавоби бор. Бизга жуда ёшлигимиздан исрофдан сақланишни, ноз неъматларни увол қилмасликни уқтиришган. Лекин ўтиб кетаётган фурсат, бой берилаётган кунлар, бехуда сарфланаётган умрнинг хам жавоби борлиги хақида хеч ўйлаб кўрганмисиз. Ахир хеч кимга мaнгу хаёт кафолатланмаган. Кўчада гап сотиб, ўтган кетганнинг ғийбатини қилишдан бўшамай гунохга ботаётганларни кўрганимда ўйланиб қоламан. Улар хам вақт хақида ўйлашармикин.

Narrator 2 — Иш кунлари ишдан қайтиб кир ювиш, уй тозалаш, овқат пиширишга улгуриб, яна эрим ишдан қатгунича шейпинг клубига хам бориб келаман – дейди таниш бир жувон. Қўшни аёл уйда ўтиради, мен болаларимни етаклаб уйдан чиққанимда у хам ахлат челагини бахона қилиб, кўчага чиқади Кечқурун болаларимни мактаб боғчадан олиб, рўзғорнинг кам кўсти учун дўконга хам кириб шоша пиша уйга келсам, халиям подъезд олдидаги ўриндиқда ўша ахлат челакни ёнига қўйганича, уч тўрт аёллар билан гаплашиб ўтирган бўлади. Хайрон қоламан, бунча гапни қаердан олишаркин. Вақт-чи, уй рўзғор юмушларига бунчалар улгуриш учун яшин тезлигида харакат қилиш лозим бўлса керак. Мен ишларимдан ярим соат вақт орттириб бир оз ухлаб олсам қанийди, деган орзулар билан яшайман. Одамлар эса қадрли вақтини кимнингдир ғийбатини қилиш билан ўтказади.

Narrator 1 Бу борада ёшлар хам қолишмайди. Айни билим олиш ёки бирон бир хунар ўрганиш ўрнига компютер клубларида ўйин ўйнаб, ярим кечаси уйга кириб келишади. Бирон фойдали ўйин ўйнаса хам майли эди, аксинча ур-йиқит, от ўлдир каби ўйинлар ўйнашади. Яқинда қишнинг совуқ кунларининг бирида мажбурият юзасидан ярим тунгача кўчада иш билан қолиб кетдим. Соат тунги бирга яқинлашиб қолган эди. Уйга қайтиб келаётсам, кўчада юрган ўспирин йигитларга кўзим тушди. Хаммасининг оғзида сигарет, хохолашиб, бақириб, кулиб келишяпти. Уларни кўриб рости жуда жахлим чиқди. Зўрға ўзимни босиб, тезроқ уйимга етиб олай, деб яна йўлда даво этдим. Хали унчалик кўп юрмасимдан яна бир гала болаларга дуч келдим Яна ўша холат – оғизларида сигарет, қўлларида пиво кўтариб олишган. Шундай совуқда пиво ичишга бало борми. Ундан кўра, уйингда, ота-онанг бағрида, иссиққина кўрпага ўраниб, ухласанг бўлмайдими – дегим келди.

Narrator 2 Дунёда хеч бир нарса изсиз кетмайди ва хама нарсанинг хисоб китоби бор. Жумладан биз хавога совураётган вақтнинг хам. Бугун интернет сайтларидаги бехуда ва кераксиз уйдирмалар томошасига, мобил телфондаги ўйинлар ахамиясиз, мантиқсиз сухбатларимизга сарфланган вақтнинг хам уволи бор. На ўзимизга на ўзгаларга фойдаси тегмай ўтган кунларимиз учун эса, албатта товон тўлаймиз. Товон қиймати эса жуда қиммат – яъни хаётимизнинг мазмунсиз ва маънавиятсиз ўтишидир. Шунинг учун хар бир инсон ўзининг яшаш тарзига эътибор бериши керак. Бу вақт деганлари оқар сувдек ўтиб кетади. Ўтган вақтни эса орқага қайтариб бўлмайди. Вақт ўтиб сочга оқ оралаганда эса афсус қилишга кеч бўлади. Зеро кейинги пушаймон ўзингга душман – деб бекорга айтишмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top