Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон бу дунёга келиб, узоқ ва мазмунли умр кечиришни истайди. Бироқ афсуски ҳаётда ҳеч нарса қилмасдан, пул ишлаш ва эҳтиёжларни қондиришнинг иложи йўқ. Худованд бизга яхши ва тўлақонли ҳаёт кечиришимиз учун онг ва донолик берган. Ударни қанчалик тўғри ишлата олиш инсоннинг ўзига ҳавола. Қуйида бериладиган фикрлардан ўзингизга тегишлисини қабул қилинг. Ҳаётимиздаги ҳар бир қадам — хаёл ва ғояларимиздан бошланади, буни исталган соҳа вакили ёки тажрибали руҳшунос таъкидлаши мумкин. Сизга молиявий вазиятни яхшилаши мумкин бўлган пул ва унинг «ишлаб чиқарилиши» борасидаги ғояларни тавсия этамиз. Пулга қандай муносабатда бўлишингиз пулнинг сизга бўлган муносабатига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Бойлик энергетикаси ҳеч қаердан пайдо бўлиб қолмайди, балки уни ўзимиз етиштиришимиз керак, ўз маблағимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муомала қилишимиз даркор.
Narrator 2 Биринчи галда тезлик билан эски кармонингизни янги, чиройли, сифатли ва каттасига алмаштиринг. Унинг ичида кўп миқдордаги пул қоғозлари ва тўлов картаси учун жой етарлича бўлсин. Унутмангки, бойлик орқа чўнтагингиздаги бир сиқим ғижимланган пуллардек бепарволикка тоқат қилолмайди. Кармонингиз доимо янгидек ёқимли кўринишга эга бўлсин, пул янгилик қувватини жуда хуш кўради.
«Майдаланмайдиган пул» Имконингиз бўлса, ҳамёнингизга катта қийматга эга бир дона пул қоғозини солиб қўйинг ва уни ҳеч қачон ишлатиб юборманг. Ёнингизда йирик сумма мавжудлиги фикрига кўникишингиз лозим, сумкангиздаги бу қиймат сизга қулайлик ҳиссини бера олсин. Ва албатта, муҳим шартлардан бири, бу пулни ишлатмаслик. Шунда сиз бир йўла кармондаги бор пулни ишлатиб юбориш одатидан ҳам халос бўласиз.
Ҳатто кичик чақа ҳам муҳим.
Narrator 1 Кичик суммадаги пулга эътиборсизлик билан қараманг, уларни ташлаб юборманг: улар ҳам ўзида катта давлат қувватини тутади. Супермаркет кассасида қайтимни қолдирманг, яхшиси ақчадон (копилка)га майда пулларни йиғиб, қутичангиз тўлганида маблағни муҳтожларга хайр-эҳсон қилинг. Кўпчилик пулни топишдан кўра уни сарфлаш осон деб ўйлашади. Бу фикр унчалик тўғри эмас. Энг қийини пулни донолик билан сарфлаш. Бозорга боришдан олдин, оладиган ва олишим керак деб ўйлаган нарсаларингиз рўйхатини тузиб чиқинг. Кейин эса уларнинг қай даражада зарур эканлиги ҳақида ўйланг. Унчалик зарур туюлмаган буюмларни рўйхатдан ўчиринг. Бозор, инсон иродасини синайдиган жой. У ерга боргач, чиройли ва кўзни қувнатадиган буюмлар сизни ўзига чорлайди. Шундай пайтда инсон ўйламай харид қилиб қўяди. Бу билан ўз меҳнатига ҳурматсизлик қилган бўлади.
Narrator 2 Шундай холга тушмаслик учун, сизнинг кўзингизни қувнатаётган нарсаларга эътиборсизроқ бўлинг. Унинг сизга қай даражада кераклигини яхшилаб ўйлаб кўринг. Чунки икки карра ўйлаб қилинган ҳарид сизнинг маблағингизни тежайди. Кундалик ҳаражатлар билан ҳам худди шундай қилинг. Қиммат аммо сизга фойда келтирмайдиган, озиқ – овқат ўрнига арзон, лекин табиийларини танланг. Ҳар қандай холатда ҳам қўлингиздаги маблағни тежаш йўлларини изланг. Тежамкорлик уйингизга барака келтиради. Ундан ташқари, қўлингизда бор маблағни қандай қилиб, кўпайтириш ҳақида ўйланг. Бу ҳақида қанча кўп излансангиз, аста секин керакли билим ва кўникмага эга бўласиз.