Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тинловчилар. Бугун сизлар билан турмушнинг қийинчиликларига сабр-матонат билан чидам ўз оиласини сақлаб қолган аёлнинг хаёти хақида сухбатлашамиз. Бу аёл хам кўпчилик қизлар орзу қилганидек ўз севган кишисига турмушга чиққан. Келинг яхшиси воқеани аёлнинг тилидан сўзлаб бераман. Турмушга чиққанимдан кейин бир йил ўтиб турмуш ўртоғимни харбий хизматга чақиришди. Уч ойлик хомилам билан қўпол қайнонам тўрт қайинсинглим вақайнукам билан бир ховлида қолдим. Турмуш ўртоғим харбий хизматга кетгач аётимдаги оғир кунлар бошланди. Ўша кунларни эсласам хозир хам йиғлагим келади. Инсон дегани хам шунчалик худбин бўладими. Қайнонам менга мардикордек муомала қиларди. Мен бу хонадонга келин бўлиб эмас чўри бўлиб келгандай эдим гўё. Қайнонам «Эри уйда йўқ аёл кийинмайди эски-туски кийимларингни кийиб юравер. Эринг келганда қайтариб бераман» деб кийимларимни сандиққа қулфлаб қўйди.
Narrator 2 Қўшниникига чиқса хам хамма жойларни қулфлаб кетарди. Сузган овқатимда биронта косадан гўшт чиқмай қолса, «Қозонинг бошида ўзинг еб қўйгансан» деб тухмат қиларди. Яхши овқат емаганимдан озиб-тўзиб кетганим сабабли лақабим хам «калтакесак» эди. Ота уйимда уч ўғилнинг ичида эрка қиз бўлганим учун бундай мухитга кўника олмадим. Фақат турмуш ўртоғимнинг севгиси мени бу уйда ушллаб турарди. Аммо зулм кучайиб севги хам кўнглимга сиғмай қолиб ота уйимга бордим. Ниятимни аввал бувимга айтдим. Бувим қаттиқ хафа бўлди ва бундай деди: «Болам буни туруш деб қўйибдилар. Муштига чидаган аёлгина бахтини топади. Оила муқаддас. Унутма, бахтга осонгина эриша олмайсан. Қийинчиликларни сабр билан енгсанг марра сеники. Тасаввур қил, сен яшаётган уйнинг битта бурчагида асал турибди. Қолган учта бурчагида эса захар бор.
Narrator 1 Сен ўша асалга етишиш учун учта урчакдаги захарни хам еб ўтишинг керак. Сабр қилсанг, барча ниятларингга етасан. Эринг икки йилга хизматга кетганига йиғлаб ўтирибсанми. Бобонг урушга кетганига ярим асрда ошди, халиям кутаман. Тинч замонда қорнинг тўқ, устинг бут яшаяпсан, бу гапни иккинчи тилингга олма. Тур уйингга жўна». Бу гаплардан таъсирланиб, орқамга қайтдим. Бу орада турмуш ўртоғим хизматдан қайтди. «Аскар кўрди»га келган қўни-қўшниларимиз «Хотинингни бошингда кўтариб юрсанг арзийди, ақлли, тарбияли экан хаммасига чидади» дейишди. Аввалига хайрон қолдим. уйдан гап чиқармаган бўлсам. Қайнонамнинг феъл атворини билган қўшнилар менга қилган зуғумларини хам кўриб – билиб юришар экан. Худойимга шукур, қийинчиликларим ортда қолди. Харбий қилиб ишга олинган турмуш ўтоғим билан бошқа вилоятга кўчиб кетдик.
Narrator 2 Ёмон кунларим ортда қолди. Хеч қачон қайнонамни кўргани бормасам керак, деб ўйлардим. Аммо у эримнинг онаси, у билан борди-келди қилишим, кўнглим қолиб кетган бўлса хам кечиришим керак эди. Шунда Худойимдан астойдил кечиримли бўлиш йўлларини сўрадим. Кейин қайнонамни кечирдим. Турмуш ўртоғимга онасини ва қариндош уруғларини «эшиттириб-эшиттириб» мақтай бошладим. Уйимга келишса, соғиниб кетгандай кутиб олдим, кўнглини олдим. Хозир, Худога шукур, қайнонамнинг суюкли келиниман, қайнисингилларимнинг хурматли келинойисиман. Менимча бувим айтган турмушнинг ўша асалига етиб келганга ўхшайман.