Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Ўтган галги сухбатимизда ўз вақтини қадрига етмай, уни бекорчи нарсаларга совураётган инсонлар хақида гаплашган эдик. Бугун эса сизлар билан вақтнинг қадрига етадиган, керак бўлса хаётида вақтини хама нарсадан устун қўядиган инсонлар хақида гаплашамиз. Бундай инсонлар кўпинча меъёрни унутиб қўйишади, хамда «Пулинг бўлмаса, сени хеч ким одам қаторига қўшмайди», деб айтишади. Бундай кишилар « Вақт – бу пул» деган ақидага амал қилиб яшасалар керак. Вақтини пулга қиёслайдиганлар учун отa-онаси хам, туғишган жигарлари хам, дўсту-биродарлари хам – пул. Улар ўз яқинларидан хабар олиш учун озроқ вақт ажратишга худди миллион пулини йўқотган одамдек оғринишади. Ахир ўша бир ёки икки соат ичида қанча ишини битириши даромад олиши мумкин эди-да.
Narrator 2 Сиз ўта банд одамсиз. Ишларингиз нихоятда кўп. Эртада кечгача фақат иш илан бўлиб, оилангиз учун вақт ажрата олмайсиз, шу қаторда энг мухим вазифангиз – оталик бурингизни хам унутиб қўясиз. Фарзандингиз тарбияига эътибор беришни, унга айни шу пайтда сизнинг мехингиз зарурлигини ўйламайсиз. «Ишим кўп», «Бир дақиқа хам вақтим йўқ», «Боши оғрияпти чарчаганман мени тинч қўйинглар» ёки «Болаларга ўзинг қара, сен кун бўйи уйдасан-ку», деган рўкач билан тарбия масаласини фақат аёлингизга юклаб қўйиб катта хатога йўл қўясиз Вақт ва ишга бўлган маъсулият ўз йўлига, аммо фарзанд, айниқа ўғил учун отанинг хам алохида ўрни бор. Фарзандингизни едириб – ичириб, кийдириб, бировлардан кам бўлмай яшашини таъминлаш, албатта сизнинг бурчингиз.
Narrator 1 Аммо келажакда бағри бутун инсон, тўла-тўкис эркак, оила бошлиғи бўлиб етишиши учун ўғлингизга она мехри, парваришининг ўзи етарли эмас. Озроқ вақт ва эътиборингизни дариғ тутмасангиз, эртага «Қаерда хато қилган эканман?» деб ёзғириб юрмайсиз. Мол давлат топиш дардида халак вақтингидан қайсидир қисмини оилангиз ва фарзандлариниз учун ажратсангиз, кам бўлмайсиз. Кекса ёшли одамлар билан хеч гаплашганмисиз? Улар болалик хотиралари, хаёт умр турмуш йўлидаги топишу-йўқотишлар хақида завқ билан гапиришади. Ортда қолган ёшлик, қувончу-ташвишлар, хаёт йўлининг паст баландлиги, борингки, у деб аталган бир инсонга берилган фурсат манзаралари хақидаги хикояларини эшитар эканмиз, беихтиёр ўз умр йўлимизга назарташлайиз. «Мен хам яхшигина яшаб қўйибман, эрта индин қарилик эшик қоқади», деган ўйдан кўнглимиз ғаш бўлади-ю, бундан ўзимизча хулоса чиқарамиз.
Narrator 2 «Белимда куч-қувватим борлигида кўпроқ пул топай, фарзандларим қийналмай яшасин, кексаликка хам ғамлаб олай» — деймиз. Уйимизда эса «Отам келмаса ухламайман», «Бугун отам биз билан овқатланармикин?» деган орзулар билан сизни фарзандингиз кутмоқда. Унинг бу орзуси кундан кунга армонга айланиб бораверади. Қалбидаги мехр ўрнини эса «Вақт – бу пул» деган тамойил эгаллайди. Хар куни тонг отганда шукрона айтиб уйғонамиз. Негаки, бугунки кун хам бизга яшаш учун берилганини хис қиламиз. Бу кунни ўз масадларимиз, орзуларимиз ва албатта юртимиз келажагига боғлаган холда унумли ва эзгу мақсадларда ўтказиш ўзимизга боғлиқ. Зеро, сониялар дақиқага, дақиқалар эса соатга айланиши хеч кимга сир эмас.